Номимда дамас русумли автомашина бор. Мошинани сотмоқчиман уйланганман хозирда хотиним билан яшамайман мошинани уйланишимдан олдин сотиб олганман . Мошинани сотишда Олди сотди шартномада хотиним иштирок этиши керакми
ЖАВОБ: Оила кодексининг 25-моддасига асоан Эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Мазкур асосга кўра сиз автомашинани никоҳдан аввал сотиб олганингиз сабабли хотинингизнинг розилиги шарт эмас.