Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪТИЛ ДАВРИДА РАҲБАРНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИНИ БАЖАРМАМАГАНЛГИМИ УЧУ | YURIST MASLAHATI

ТАЪТИЛ ДАВРИДА РАҲБАРНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИНИ БАЖАРМАМАГАНЛГИМИ УЧУН МЕНИ ИШДАН БЎШАТМОҚЧИ

Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум. Навбатдаги меҳнат таътилим вақтида, ўта зарур бўлмаган пайтда иш берувчи билан алоқага чиқмаслигим мумкинми? Ва алоқа чиқмасам ва топшириқларни бажармасам, мендан ишдан бўшашга ариза талаб қилиши қонун доирасидами? Ишхонада иш юрутаётган касаба уюшмаси раиси бундай вақтда рахбарни қўллаб-қувватлаши мумкинми? Шу вазиятнии қонун доираси тушунтириб берсангиз. Олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра:

барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Демак, эътибор берайлик, меҳнат таътили беришдан асосий мақсад ходимга дам олиш учун имкон бериш орқали, унинг иш қобилиятини тиклаб олишига кўмаклашиш, шу орқали ходимнинг меҳнат самарадорлигини оширишдир.

Меҳнат кодексининг 16-моддасига кўра, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш ходимнинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, ходимга меҳнат таътили берилганидан сўнг, у бу даврда меҳнат билан банд бўлмайди, таътилдаги даврини ўз ҳохишига кўра, ўзининг шахсий мақсадлари учун ўтказади ва бу давр иш вақтидан бутунлай ҳоли даврдир.

Таътилдалик даврингизда алоқага чиқиш-чиқмаслик ўз ихтиёрингизда, шу билан бирга иш берувчи билан ўзаро тушуниш асосида алоқада бўлиб туришингиз, икки томонлама ҳурмат учун зарур бўлиши мумкин, бироқ яна айтамиз, бу Сизнинг ҳуқуқингиз.

Меҳнат кодексининг 147-моддасида ходимни таътилдан чақириб олишга оид нормалар бекордан-бекорга белгиланмаган.

Яъни, иш берувчи ходимни меҳнатга жалб қилиш учун, уни таътилдан муддатидан аввал чақириб олиши керак, шундагина, ходимга меҳнат мужбуриятларини юклаши мумкин, шундагина унга меҳнат вазифалари юзасидан одатий талабларни қўйиши мумкин. Бироқ, ходимни таътилдан чақириб олиш учун унинг расмий розилиги керак.

Бу даврда иш берувчи Сизнинг истагингизга қарши меҳнат вазифалари юклашга ҳақли эмас, деб ҳисоблаймиз ва бу даврда бажарилмаган топшириқ учун ходимга интизомий жазо қўллаши, ёки ундан ишдан бўшаш тўғрисида ариза талаб қилиши оддий тил билан айтганда, ҚОНУНБУЗАРЛИКДИР.

Иш берувчининг бундай қонунбузарлигини қўллаб-қувватлаган касаба уюшмаси раисининг ҳаракатларини ҳам, тўғри деб қабул қила олмаймиз.

Сабаби, бу вазиятда кўриниб турибдики, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасида кўрсатилган касаба уюшмасининг мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципи бузиляпти

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati