2022-05-04 15:17:33
#
Суд_амалиёти
Даъвонинг мазмуни: Даъвогар жавобгарга нисбатан суддан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида» сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори била
н даъво талаби қаноатлантирилган.
Суднинг асослари:
Тарафлар 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Уларни бирга яшамасликларига
турмушлари давомида келиб чиққан оилавий низолар сабаб бўлган. Тарафлар ўзаро ажрашиб кетишганидан сўнг даъвогар судга
жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган. Унинг дастлабки даъво аризаси суднинг 14.10.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан рад қилинган. Эр-хотин ўзаро ажрашиб кетишганидан сўнг даъвогар 2021 йилнинг январь ойида
Р.Ш билан шаръий никоҳдан ўтиб бошқа турмуш қуриб, бир нафар фарзандли бўлиб яхши яшаб келмоқда. Даъвогарнинг мазкур даъво ариза бўйича суднинг 05.07.2021 йилдаги ажрими билан тарафларга
ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғинлари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўрилган,
бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолар ва турли хилдаги келишмовчиликлар, даъвогар Н.Мни
бошқа оила қуриб, фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат махалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан тузилган
хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд, тарафларга берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклашни имкони бўлмаганлигини,
тарафларнинг ўртасида мулкий, бола тарбияси ва таъминоти билан боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, даъвогарни бошқа оила қуриб, фарзандли бўлиб яхши яшаб келаётганлигини эътиборга олиб, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “
Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “
Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогардан базавий хисоблаш миқдорининг
3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб хисоблаган.
@yurist_Shamsiddinov
10.0K views12:17