Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.73K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-03-30 21:46:48
Бугун – 30 март куни Адвокатлар палатасининг Бухоро вилояти бошқармасида бухоролик бир гуруҳ адвокат дўстларимиз билан учрашув ўтказдик.

Учрашув давомида адвокатларнинг меҳнатга оид суд низоларидаги иштироки мавзусида ўзаро тажриба алмашдик.

@yuristkadr
15.5K views18:46
Ochish/sharhlash
2024-03-30 12:56:28 “Автомобилсиз кун” шиорининг асл мақсади нима?

“Автомобилсиз кун” шиорининг мақсади фақатгина белгиланган кунда (ёки соатда) автомобилдан фойдаланмасликкина эмас, бу куни тарғибот шу қадар кучли бўлиши керакки, аҳолининг сезиларли қатлами шахсий автомобилдан фойдаланишдан воз кечиб, пиёда юришга, вилеосипед ёки жамоат транспортидан фойдаланишга ўтиш керак.

Шу йўл орқали, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишга эришиш ва Она табиатни асрашга ҳисса қўшиш мумкин бўлади.

Яъни гап кучли ва режали тарғиботда.

@yuristkadr
15.5K views09:56
Ochish/sharhlash
2024-03-30 11:35:10 Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар судлар фаолиятига босимми?

Бугунги Сенат йиғилишида Самарқанд вилояти студиясидан қатнашган сенатор опамиз Гавҳар Зоировна Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвоновга қизиқ савол билан юзланди: -менинг саволим шундайки, мана шу ижтимоий тармоқда берилаётган материалларни судьялар ҳам кузатиб бориши табиий. Ижтимоий тармоқда бериб борилаётган материалларнинг судьяларнинг келгусидаги қарорларини чиқаришига салбий таъсири сезиляптми?

Яъни, сенатор опа ижтимоий тармоқлардаги ҳар хил фикрлар судьяларнинг фаолиятига салбий таъсир ўтказяптими деган савол бермоқчи бўлди. Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат ака Полвонов “якунига етмаган суд жараёнлари бўйича муҳокамаларни, албатта, судга ижтимоий босим сифатида баҳолаш мумкин бўлади, чунки судда барибир иккита томон бўлади” деган фикр билан жавоб қайтарди.

Савол йўлловчи ва жавоб берувчига ҳурматимни сақлаган ҳолда, бу масала юзасидан айрим фикрларни билдирмоқчиман.

Биринчидан, бугунги кундаги халқ вакилларимизнинг позицияси фақат бир томонламага ўхшайди, улар масаланинг фақат салбий томонини кўришадигандек туюлаверади менга. Ахир, бу масалада ҳам калтакнинг икки томони борку. Масалан, ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларнинг суд фаолиятига ижобий таъсири ҳақида савол берилмаслиги қизиқ.

Иккинчидан, Шуҳрат аканинг “якунига етмаган суд жараёнлари бўйича муҳокамалар судга ижтимоий босим” деган фикрлари ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ асосланмаган. Негаки, бу вазиятда ижтимоий тармоқдаги платформани иккига ажратиш керак: биринчиси, ОАВ ҳисобланган платформалар, иккинчиси, ОАВ ҳисобланмаган платформалар. Қонунчилик (ОАВ тўғрисидаги қонун)да, шу билан бирга Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 04-сонли қарори (5-банди)да оммавий ахборот воситалари муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга (босим ўтказишга) ҳақли эмаслиги белгиланган. Яъни, масалага чуқурроқ қарасак, бу таъқиқ ОАВ сифатида рўйҳатдан ўтмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига тегишли эмас.

Учинчидан, ўзим ҳам адвокатликдан ташқари ижтимоий тармоқда фаолман, кузатувчиларим суд мавзуларида танқидий чиқишлар қилишимдан яхши хабардор. Муайян суд ишларида судьяларнинг очиқдан-ойдин ноқонуний бўлган ҳаракатларига гувоҳ бўлиб турсакда, суд жараёни тугагунича тишимизни тишимизга қўйишга ҳаракат қиламиз. Фикрларимизни ва танқидларимизни суд иши тугалланганидан кейингина ижтимоий тармоққа қўйяпмиз. Албатта, қонунчилик ҳужжатлари билан тўлиқ асослантирган ҳолда, суд томони асосли раддия беролмаслигига ишонч ҳосил қилганимиздан кейингина. Яъни, нафақат етти, балки етмиш ўлчаб бер кесишга ҳаракат қиламиз, бу масалада. Касб этикамизга тўлиқ риоя қилган ҳолда. Асосли танқидлар судлар фаолиятига кўпроқ ижобий таъсир қилишини ҳар қандай фаросатли инсон жуда яхши тушунади, менимча. Лекин, суд тизими мутасаддилари якунига етмаган судлар у ёқда турсин, суддан кейинги асосли танқидларга ҳам бетоқат бўлиб қолган ҳозир. На совуғига, на иссиғига чидайди улар.

Шунинг учун сенаторларимиз мавзу судлар фаолиятига бориб тақалганда, кўзлари ва қулоқларини янада каттароқ очишса яхшироқ бўларди.

@yuristkadr
17.2K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2024-03-30 10:20:20 #sharh

ФПК бўйича Пленум қарорига берилган шарх (муҳим жойлари).

Жорий йил 25 март куни Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани муҳим аҳамиятга эга.

2024 йил 1 январга қадар амалда бўлган фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш масаласи ишни кўрган суд томонидан амалга ошириб келинган.

Эндиликда бу ваколат вилоят ва унга тенглаштирилган апелляция, кассация инстанцияси судининг судьясига берилди.

Шу сабабли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Пленум қарорида апелляция, кассация шикоятини (протестини) йўллаш ва юбориш, ишни кўрган суд эса, шикоятни (протестни) иш билан бирга вилоят ва унга тенглаштирилган судга юбориш тартиби юзасидан аниқ тушунтириш берилгани жуда муҳим.

Қарорда суд ҳужжатини қабул қилган суд берилган шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирон-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтариш масаласини ҳал қилишга ҳақли эмаслиги тушунтирилган.

Дилбар Исроилова,
Олий суд судьяси


@yuristkadr
13.9K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2024-03-29 14:41:07
Савол: Коррупция жиноятида айбланиб судланган ва давлат ишига қайта тикланиб, ушбу жиноятни такроран содир этган шахслар кўпчиликни ташкил этади. Танлов орқали ишга қабул қилишда судланганлик ҳолатига қай даражада эътибор берилади?

Саволга ДХРА (АРГОС) департаменти раҳбари Илҳом Қурбонов батафсил жавоб берган.

@yuristkadr
14.4K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-03-29 14:08:06 Хатто прокурорлар ҳам...

Ишга тиклаш ҳақидаги суд қарорлари устидан юқори судларга, хусусан, Олий судга фақатгина ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори ижро қилинган тақдирдагина шикоят бериш мумкин.

Масалан, иш берувчи Олий судга тафтиш тартибида шикоят бермоқчими, марҳамат қилиб, аввал суд қарорини ижро қилиб, ходимни ишга тиклаб, мажбурий прогул суммаларини тўлаб, ижрони тасдиқловчи ҳужжатлари (ишга тиклаш буйруғи ва тўлов ҳужжатлари)ни шикоятига илова қилиши лозим. Бу ФПКнинг 419-моддасида кўрсатиб ўтилган талаб.

Энг қизиғи, бу талаблар иш берувчини ҳимоя қилиб протест киритадиган прокурорларга ҳам тегишли.

Агар, иш берувчи томонидан берилган шикоятга, ёки прокурор томонидан киритилган протестга юқоридаги ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, ФПКнинг 489-10-моддасига асосан СУД БУНДАЙ ШИКОЯТ ЁКИ ПРОТЕСТНИ ҚАЙТАРИШИ ШАРТ!

@yuristkadr
12.9K views11:08
Ochish/sharhlash
2024-03-29 11:39:53
Бугун “Автомобилсиз кун”.

Бу кунни мен Бухоро шахрининг эски шаҳар қисмидаги автомашиналар юрмайдиган тор кўчаларида, ҳа, ўша мен соғинган ва ҳар сафар келганда ёлғиз кезадиган кўчаларида ўтказяпман. Бугун-эрта бу шаҳарни пиёда айланиш ниятим бор.

Нокамтарлик бўлса ҳам айтаман, мен машина ҳайдамайман ва келажакдаги орзуларим ичида ҳам машина сотиб олиш йўқ. Ишонтириб айтаманки, бугунги кунда автомобилсиз яшаш қулайроқ. Айниқса, пойтахтда.

@yuristkadr
12.8K views08:39
Ochish/sharhlash
2024-03-29 09:27:26 Штатларни қисқартиришда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёллар энг нозик масала.

Юқори ташкилотларда ўтирганларнинг бутун бир тизимнинг штат жадвалларини тасдиқлашда йўл қўядиган асосий хатоси бор. Бу пастдаги таҳлилларга таянмаслик.

Меҳнат кодексининг 405-моддасида “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Кодекснинг 408 ва 409-моддалари талабларига кўра ҳомиладор аёллар ва боласи уч ёшга тўлмаган аёл (ёки шундай болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота)ни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиб бўлмайди.

Бироқ, юқорида ўтирганлар янги штат жадвалларини тасдиқлашда ва иш ўринларини қисқартиришда пастдаги ана шундай ходимлар ҳақида ўрганмай туриб, пала-партиш иш тутяпти.

Натижада, ҳомиладор ва ёш болали аёлларнинг иш ўрни қисқариб, уларнинг ўзи “ҳавода” қолиб кетяпти. Якунда эса судлар ушбу ходимлар фойдасига қарор чиқариб, ташкилотдан катта-катта миқдордаги маблағлар ундиришга мажбур бўляпти.

Бунга албатта, пастдаги ҳақиқий ҳолатга бепарволик билан қараб иш тутаётган мутасаддилар айбдор.

@yuristkadr
13.8K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash
2024-03-29 08:45:29 "Қонуний ёрдам бериш керак".

Судьялар фаолиятига аралашув кўпинча мана бу сўз билан маскировка қилинади: “қонуний ёрдам бервориш керак”.

Бу ерда “қонуний” сўзи ноқонуний топшириқни ёпиш мақсадида, шунчаки, номигагина ишлатилади холос. Аслида бу ўринда ушбу сўз "ноқонуний" маъносида келади.

@yuristkadr
13.1K views05:45
Ochish/sharhlash
2024-03-29 07:24:24 Прокуратуранинг меҳнат соҳасини назорат қилишга оид асосий ҳужжатлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 534-моддаси 2-қисмига кўра:

Ушбу Кодекснинг, шунингдек бошқа қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни прокуратура органлари ўз ваколатлари доирасида «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширади.

Демак, жойлардаги меҳнат соҳасидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратура органларининг асосий назорат фаолиятларидан бири ҳисобланади.

Прокуратура назорати натижасида ташкилотнинг меҳнатга доир фаолиятида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, прокуратура томонидан ҳуқуқий таъсир ҳамда оқибат туғдирувчи протест, қарор, тақдимнома, ариза, огоҳлантирув деб номланган ҳужжатлар қабул қилинади.

Хўш, бу ҳужжатларнинг бир-биридан қандай фарқи бор ва улар иш берувчилар ёки бошқа масъул органларга қандай мажбурият юклайди?

Бу саволга “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 38, 39, 40, 41, 42-моддаларига таяниб жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

1. Протест.
Қонунбузарлик аниқланган ва қонунга зид бўлган меҳнатга оид ҳужжатга нисбатан (ва бу ҳужжатдаги) қонунбузарликни бартараф этиш мақсадида қабул қилинади ва иш берувчига ёки унинг юқори органига киритилади. Иш берувчи ёки протестни қабул қилган мансабдор протестни у келиб тушган вақтдан бошлаб 10 кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқиши шарт.

2. Қарор.
Иш берувчи ёки бошқа масъул ходим томонидан содир этилган қонун бузилишининг хусусиятига қараб жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш мақсадида қабул қилинади. Интизомий ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги прокурорнинг қарори келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида иш берувчи томонидан, маъмурий жавобгарлик иши бўйича эса ваколатли мансабдор шахс (давлат меҳнат инспектори) томонидан иш кўрилиши лозим.

3. Тақдимнома.
Меҳнат соҳасидаги қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинади ҳамда иш берувчига ёки ваколатли юқори органга киритилади. Тақдимнома иш берувчи ёки ваколатли юқори орган томонидан дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 1 ойлик муддат ичида тақдимнома киритган прокурорга ёзма равишда маълум қилиниши лозим.

4. Ариза.
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш учун расмийлаштирилади. Бунда фуқаролик судига ариза киритилганида давлат божи ундирилмайди. Иш берувчи тегишли тартибда даъвогар бўлган прокуратура ва унинг ҳимоясидаги ходимга нисбатан жавобгар сифатида судда иштирок этади.

5. Огоҳлантирув.
Ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахснинг қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтириш учун тузилади. Иш берувчи прокурор огоҳлантирувини ижро учун қабул қилади ва шу орқали ҳуқуқбузарлик ҳамда қонунбузарликнинг олдини олади.

@yuristkadr
12.7K views04:24
Ochish/sharhlash