Get Mystery Box with random crypto!

Штатларни қисқартиришда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёллар энг | YURISTKADR

Штатларни қисқартиришда ҳомиладор ва ёш боласи бор аёллар энг нозик масала.

Юқори ташкилотларда ўтирганларнинг бутун бир тизимнинг штат жадвалларини тасдиқлашда йўл қўядиган асосий хатоси бор. Бу пастдаги таҳлилларга таянмаслик.

Меҳнат кодексининг 405-моддасида “болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади” дейилган. Кодекснинг 408 ва 409-моддалари талабларига кўра ҳомиладор аёллар ва боласи уч ёшга тўлмаган аёл (ёки шундай болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота)ни штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатиб бўлмайди.

Бироқ, юқорида ўтирганлар янги штат жадвалларини тасдиқлашда ва иш ўринларини қисқартиришда пастдаги ана шундай ходимлар ҳақида ўрганмай туриб, пала-партиш иш тутяпти.

Натижада, ҳомиладор ва ёш болали аёлларнинг иш ўрни қисқариб, уларнинг ўзи “ҳавода” қолиб кетяпти. Якунда эса судлар ушбу ходимлар фойдасига қарор чиқариб, ташкилотдан катта-катта миқдордаги маблағлар ундиришга мажбур бўляпти.

Бунга албатта, пастдаги ҳақиқий ҳолатга бепарволик билан қараб иш тутаётган мутасаддилар айбдор.

@yuristkadr