Get Mystery Box with random crypto!

#sharh ФПК бўйича Пленум қарорига берилган шарх (муҳим жойлар | YURISTKADR

#sharh

ФПК бўйича Пленум қарорига берилган шарх (муҳим жойлари).

Жорий йил 25 март куни Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани муҳим аҳамиятга эга.

2024 йил 1 январга қадар амалда бўлган фуқаролик процессуал қонунчилигига кўра, апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш масаласи ишни кўрган суд томонидан амалга ошириб келинган.

Эндиликда бу ваколат вилоят ва унга тенглаштирилган апелляция, кассация инстанцияси судининг судьясига берилди.

Шу сабабли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Пленум қарорида апелляция, кассация шикоятини (протестини) йўллаш ва юбориш, ишни кўрган суд эса, шикоятни (протестни) иш билан бирга вилоят ва унга тенглаштирилган судга юбориш тартиби юзасидан аниқ тушунтириш берилгани жуда муҳим.

Қарорда суд ҳужжатини қабул қилган суд берилган шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирон-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтариш масаласини ҳал қилишга ҳақли эмаслиги тушунтирилган.

Дилбар Исроилова,
Олий суд судьяси


@yuristkadr