Get Mystery Box with random crypto!

Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ў | Юрист Хизмати | Расмий канал

Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 мартдаги тегишли буйруғи билан:

9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
Математика фанидан — ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
Математика фанидан — ёзма;
Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
Чет тили фанидан  — ёзма/оғзаки;
Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.

Маълумот учун,
2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌