Get Mystery Box with random crypto!

Куёвим бошқасига уйланволди, қизим ажрашса бўладими? @Yurist_ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Куёвим бошқасига уйланволди, қизим ажрашса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4460-савол:

Ассалому алайкум! қизим 2023 йил турмушга чиқди лекин 2024 йил 21 февралда қайнонаси кетириб куйиб кетди чунки ўғлини қилган зуғими уриб хўрлаганлиги ва кет деб кучага судраб ташаганлиги учун қайнонаси уйизга туринг деб ёлғондан куйиб кетди бунга сабаб ўртада бошқа аёл бўлган мақсади уни олиб келиб яшаш бўлган куёвим қонунан қизим билан яшасада бошқасини олиб келган қизим у хонадонда жуда азият чеккан шунга қарамай чидаб хайдаманг деб ёлворган лекин афсуски хеч ким инобатга омаган қизим ўз кузлари билан 2 чи аёлини кургандан кейин мажбур бўлдим ажратишга лекин ажримни эри берсин деб талаб қидим лекин натижа булмади илтимос маслахат беринг

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ажримга ким ариза беришини аҳамияти йўқ, чунки суд аризани ким берганига эмас, оилани асраб қолиш мумкин ёки йўқлигини текширади.

Ажрашиш жараёни жуда қийин ҳисобланади. Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.

Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади.

Шунга кўра сизлардаги вазиятда қизингиз ва куёвингизга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳмат бериши мумкин.  Бу муддат тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. Бунда ишни мазмунан кўриб ҳал қилиши, яъни никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин. Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.

Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин.

Сиздаги ҳолатда бир томон қарши бўлган тақдирда ҳам суд никоҳни сақлаб қолиш учун имкон йўқ деб топса, никоҳ бекор бўлади. Ёки ҳар икки томон никоҳдан ажратишни хоҳлаган тақдирда ҳам суд оилани сақлаб қолиш учун имкон бор деб топса, даъвони рад қилади.

Шуни ҳам айтиш керакки, бу вазиятда қизингиз ва куёвингизнинг янги хотини 1 уйда яшаса, куёвингизга жавобгарлик бор.

Жиноят кодекси 126-моддасига кўра кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунга кўра агар куёвингиз бир уйда икки хотин билан яшасагина унга юқоридаги модда билан жиноий иш очилиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌