Get Mystery Box with random crypto!

32 йил стажи бор педагог аттестацияга жалб этиладими? @Yurist | Юрист Хизмати | Расмий канал

32 йил стажи бор педагог аттестацияга жалб этиладими?

@Yurist_Xizmati 4458-савол:

Assalomu aleykum maktab faoliyatida 32 yil ishlagan óqituvchi toifasi mutaxasis bólsa attestatsiyaga jalb qilinadimi? Yoki yóqmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-бандига кўра мажбурий аттестация 5 йилда ўтказилади.

Саволда 2021 йилда борганингизни ёзгансиз, шундай экан сизни бу йил мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкин эмас.

Иккинчидан, низом 6-бандига асосан:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Бунда 8-банди Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 692-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган, унга кўра педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга — уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) берилади.

Шундай экан, сизда педагогик соҳа бўйича 32 йиллик иш стажи мавжуд бўлгани туфайли сиз мажбурий аттестацияга жалб этилмайсиз ва сизнинг тоифангиз сақланиши керак деб ҳисоблаймиз. Яъни бунда ўзингиз хоҳласангиз, мутахассис тоифада қолишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌