Get Mystery Box with random crypto!

Ота-оналар томонидан педагогларга тахдид, туҳмат қилинса, чора | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ота-оналар томонидан педагогларга тахдид, туҳмат қилинса, чора борми?

@Yurist_Xizmati 4459-савол:

Assalomu alekum ota onalar tamonidan pedagoglarga taqdid tuxmat qilishga chora kuriladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган.

Шуни айтиш керакки янги таҳрирдаги Конситуциямизнинг 52-моддаси иккинчи қисмида давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунинг учун ўқитувчиларни ҳақорат қилиш, уларнинг устидан кулиш ёки уларга тухмат қилиш кабилар мумкин бўлмайди. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгар чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌