Get Mystery Box with random crypto!

Директор ходимни 'ўрта махсус'сан деб ишдан бўшатиши мумкинми? | Юрист Хизмати | Расмий канал

Директор ходимни "ўрта махсус"сан деб ишдан бўшатиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4473-савол:

Ассалому алайкум. Хурматли Юрист ХИЗМАТИ жамоаси Мактабда ишлаганимга Сал Кам 30 йил бу‌лди, у‌рта махсусман. Пенсияга 6 йил колди. Директорим Олий таълимга у‌кишга кирмасангиз шартномани бекор киламан деяпти,шу ту‌грими? Жавоб учун олдиндан Рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 16.08.2023 йилдаги 247- сонли буйруғига кўра мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим:

Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига - бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар;

Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар.

Шунингдек, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандига кўра ўрта махсус маълумотли педагог ходимларга ҳам тарификация асосида дарс бериш мумкин.

Шунга кўра директор сизни ўрта махсус маълумотли эканлигингиз туфайли ишдан бўшата олмайди. Лекин дарс тақсимотида кам дарс тегиши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌