Get Mystery Box with random crypto!

Янги қурилган кўп қаватли уйларнинг подвалини шахсийлаштирса б | Юрист Хизмати | Расмий канал

Янги қурилган кўп қаватли уйларнинг подвалини шахсийлаштирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4474-савол:

Ассалому алейкум, ман янги қурилган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидан квартира олганман, квартирамнинг хар битта хонасини тагида подваллар мавжуд, мазкур подвалларга кадастр хужжати қилиб биламанми ўзимнинг номимга? Ёки бошқа қонуний йўллар борми подвални ўзимнинг номимга қилиб олиш учун? Ёки мазкур подвалларни ўзбошимчалик билан эгаллаб ишлатаверсам хам бўладими? Рахмат.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Подвал ўша кўп қаватли уйда яшовчиларнинг умумий мулки, уни ўз номингизга ўтказа олмайсиз деб ҳисоблаймиз.

Фуқаролик кодексининг Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, хусусан даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда подвал ўша уйда яшовчиларнинг умумий мулкидир.

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун 13-моддаси биринчи қисмига асосан умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсга берилиши мумкинлиги белгиланган.

Демак, уйда яшовчи барча мулкдорларнинг розилигини олган тақдирдагина подвални ўз номингизга ўтказишингиз мумкин бўлади. Акс ҳолда у ерни эгаллашингиз ноқонуний ҳисобланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌