Get Mystery Box with random crypto!

БОЛА ПУЛИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА ТОПШИРИЛАДИ. САВОЛ; Мен тур | Юрист блогер /расмий канал

БОЛА ПУЛИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА ТОПШИРИЛАДИ.

САВОЛ;
Мен турмушга чиқиб қайтиб келганман. Ҳозирда ўзим туғилиб ўсган уйимдаман лекин, пропискам турмуш ўртоғимни уйига қўйилган. Мен маҳаллага бола пули учун ариза бериш мақсадида мурожаат қиламан десам, сизнинг пропискангиз буерда эмас экан, қаерда рўйхатда бўлсангиз ўша ерга ариза топширасиз деябди. Шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади деб кўрсатилган.

Юқоридаги нормага асосан МФЙ масъул ҳодими томонидан айтилган гап тўғри ва ўша ҳодимга беш баҳо қўйсак бўлади лекин, мазкур низомнинг 11-бандида сиз билан бирга яшаётган оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири ариза берувчи бўлиши мумкинлиги хам кўрсатилган. Яъни, сизни ўрнингизга ҳозир сиз яшаётган уйдаги исталган оила аъзоси ариза бериши мумкин. Шунга асосан МФЙ томонидан фақат пропискани муаммо қилиб, бошқа томонларини тушунтирмасдан сизни қайтариб юборганлиги учун ўша қайтариб юборган ҳодимни кундалигига қўйган бешимизни ўчириб ўрнига икки қўйсак унданам яхши бўлади...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr