Get Mystery Box with random crypto!

800 МИНГ СЎМЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БОЛАЛАР СОНИГА ҚАРАБ БЕРИЛМАЙДИМИ. | Юрист блогер /расмий канал

800 МИНГ СЎМЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БОЛАЛАР СОНИГА ҚАРАБ БЕРИЛМАЙДИМИ.

САВОЛ;
800 минг сўмлик ёрдам пули оилада нечта фарзанд бўлса ўша фарзандлар сонидан келиб чиқиб хар-бир болага бериладими ёки бир оилага бир марта бериладими ?

ЖАВОБ;
Президентнинг "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан аҳолининг;

1) 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

2) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

3) 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларига шу йил якунига қадар бир марта 800 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатилиши белгиланди.

Мазкур моддий ёрдам юқоридаги тоифадаги оилаларнинг хар-бир фарзандига бериладими ёки бир оилага бир мартами деган масала билан биз мутасаддиларга юзландик. Маълум бўлишича ушбу ёрдам бир оилага бир марта берилади яъни фарзандлар сонига қараб эмас.

Маълумот учун;

Юқоридаги моддий ёрдамни тарқатиш муддати тугашига 3 кун вақт қолди. Агар сизни оилангиз қарорда кўрсатилган тоифаларга тўғри келса ва хозиргача ёрдам пулини олмаган бўлсангиз тезроқ ҳаракат қилиш керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr