ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛИШИ ТЎХТАТИЛАДИ. САВОЛ; Бола пули олиб келаётган оилага қандай ҳолларда пул берилиши тўхтатилиши мумкин ? ЖАВОБ; Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ижтимоий нафақалар тўланиши қуйидаги ҳолларда: Тайинланган муддати тугаганда; Нафақа олувчининг ушбу нафақани берилишини тўхтатишни сўраб ёзган аризасига кўра; (Хали бирормарта бўлмаган бўлса керак бунақаси) Оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида; «Ягона реестр» АТдаги техник носозликлар сабабли оилага нафақа нотўғри тайинланган бўлса; Ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги аниқланганда тўхтатилади. Ортиқча тўловлар аниқланганда эса нафақа тўланиши вақтинча тўхтатилади. Савол юбориш @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш https://t.me/Yurist_Blogerr 32.9K views09:15