Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАРГА ТЕКИНГА УЙ-ЖОЙ БЕРИЛАДИ ? Уй-жой кодекси 19-моддас | Юрист блогер /расмий канал

КИМЛАРГА ТЕКИНГА УЙ-ЖОЙ БЕРИЛАДИ ?

Уй-жой кодекси 19-моддаси ва “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан;

Қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади.

Турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда;

Фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Демак уч хил ҳолатда текинга уй бериларкан;

Булар;

1)
Яшаб келаётган уйингиз тўкилиб тушиш арафасида бўлса.
2) Уйингиз табиий офатдан вайрон бўлган бўлса.
3) Уйингиз сносга тушиб бузилиб пули тўланмаган бўлса.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr