Get Mystery Box with random crypto!

БАНКДАН МИКРОҚАРЗ ОЛИШ. САВОЛ; Мен банкдан микроқарз олмоқчи | Юрист блогер /расмий канал

БАНКДАН МИКРОҚАРЗ ОЛИШ.

САВОЛ;
Мен банкдан микроқарз олмоқчи эдим. Шу микроқарзни мен қанча миқдорда олишим мумкин ва бунинг учун мендан қандай хужжатлар талаб қилинади ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 15.09.2006 йилдаги ЎРҚ-50-сон қонунига кўра, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.

Микроқарз олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;

Қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;

Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.

Демак сиз юқоридаги хужжатларни тақдим қилган ҳолда 50 миллион сўмгача миқдорда микроқарз олишингиз мумкин.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr