Get Mystery Box with random crypto!

СУБСИДИЯ СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР | Юрист блогер /расмий канал

СУБСИДИЯ

СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия орқали уй-жой олмоқчи эдим. Шунинг учун мен қандай хужжатлар тайёрлашим керак бўлади ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан ариза берувчи субсидия асосида уй-жой олиш учун қуйидаги хужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади;

Булар;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси ва фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr