Get Mystery Box with random crypto!

YURIDIK KONSALTING⚖️

Telegram kanalining logotibi yuridikkonsalting — YURIDIK KONSALTING⚖️ Y
Telegram kanalining logotibi yuridikkonsalting — YURIDIK KONSALTING⚖️
Kanal manzili: @yuridikkonsalting
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.23K
Kanalning ta’rifi

Қонуний йўл тутишни билмаяпсизми?
Ҳуқуқий муаммолар сизни қийнаяптими?
✅Мурожаатингизга ечим ва аниқ юридик маьлумотлар бизда!
@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 17:13:26 ​​ Айрим талабаларнинг хорижий ОТМда ўқиши пули давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2021 йилдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил етиш тартиби тўғрисида" низоми 16-1-банд билан тўлдирилади. Лойиҳага кўра,

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасида қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракти қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган ва юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалари ўртасида танлов ўтказилади;

танловда ғолиб бўлган талабалар билан давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
147 views14:13
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:39:03 ​​Ходимларни хизмат сафарига юбориш муддатлари қанча вақтгача бўлиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома(рўйхат рақами 1268)га мувофиқ, ходимларни хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади ва ҳар бир ҳолат учун йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак.

Ушбу тартиб шунингдек ходимларни тафтиш ва текширишларни ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.

Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларни хизмат сафарлари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Хизмат сафари муддатини узайтириш истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.

Шунингдек, хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунларни хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш орқали аниқланади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
1.1K views04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 05:22:09 ​​ Аппелация қандай берса бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 йилдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 53-бандига кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомда келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон (шахсий кабинет орқали) шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Бу йилги тест натижалари 27-августда чиққанлигини ҳисобга оладиган бўлса, қоидада белгиланган 10 кунлик муддат жорий йилда 28-августдан 6-сентабргача (шу куни ҳам) апеллация бериш мумкин.

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга қуйидагилар берилади:
унинг жавоблар варақаси нусхаси;
тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати;
тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби

Қуйидаги ҳолларда абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди:

Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса,
тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган.

Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.

Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
1.2K viewsedited  02:22
Ochish/sharhlash
2022-08-28 21:30:20 ​​Ishga tiklash bilan bog‘liq nizolardagi qiziq holat

Ma’lumki, xodim ishdan noqonuniy bo‘shatilgan bo‘lsa (OSPQ 51-band), u ishga tiklanishi mumkin bo‘ladi.

Sud bunday nizolarni ko‘rishda xodimni qaysi lavozimdan noqonuniy bo‘shatilgan bo‘lsa, shu lavozimga tiklaydi (MK 271-m). Biroq, ayrim holatlar bo‘ladiki, unda xodimni avvalgi lavozimiga tiklashning imkoni bo‘lmaydi.

Misol uchun, korxonada qisqartirish bo‘lib, ushbu lavozim shtatlar jadvalidan chiqarib tashlangan, biroq shu lavozimda ishlaydigan xodim ishdan bo‘shatish tartiblariga rioya qilinmagan holda ishdan bo‘shatilgan. Bunday vaqtda ham xodim noqonuniy ishdan bo‘shatilgan sanaladi va ishga tiklanadi. Lekin qaysi lavozimga…

O‘tgan oyda xuddi shunga o‘xshash masala kelib qoldi. Yoshlar yetakchi lavozimida ishlaydigan bir xodim qisqartirish tufayli (PQ 92-son qaror) ishdan bo‘shatilgan. Lekin yuqorida aytganimdek, ishdan bo‘shatish tartibiga rioya qilinmagan. Shuning uchun sud uni yoshlar yetakchi lavozimiga qayta tiklash haqida hal qiluv qarori chiqargan.

Ma’lumki, sudning ishga tiklash bilan bog‘liq hal qiluv qarori darhol ijro etiladi (FPK 266-m). Yuqoridagi holatda esa xodimni ishga tiklashning imkoni yo‘q. Negaki yoshlar yetakchisi lavozimi allaqachon qisqarib ketgan. Shundan so‘ng MIB bu qarorni ijro etib bo‘lmasligi tufayli sudga qaytargan. Natijada esa xodim sarson bo‘lmoqda.

Amaliyotda bunga o‘xshash vaziyatlar juda ko‘p. Biroq yuridik jihatdan buning aniq yechimi yo‘q.

Amaldagi Mehnat kodeksining 271-moddasi uchinchi qismining mazmuniga ko‘ra faqat g‘ayriqonuniy ravishda sudlangan yoki g‘ayriqonuniy ravishda jinoiy javobgarlikka tortilishi munosabati bilan ishdan (lavozimdan) chetlatilgan xodim avvalgi lavozimi bo‘lmagan taqdirda, unga teng bo‘lgan boshqa lavozimga tiklanadi. Ushbu qoida boshqa xodimlarga nisbatan qo‘llanilmaydi.

Yangi tahrirdagi Mehnat kodeksida (hali tasdiqlanmagan) ham bu masala ochiq qolib ketgan. Demak yangi kodeks qabul qilinganda ham bu muammo yechimini topmay qoladi.

@yurist_imomniyozov
1.4K views18:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:05:45 ​​Эндиликда ўқитувчиларга устама уларнинг дарс соатларидан келиб чиқиб тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги
425-сон қарори билан ВМ 823-сонли қарорга 33-1-банд қўшилмоқда.

Унга кўра педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади. Яъни эндиликда ўқитувчи тариф бўйича неча соат дарс олган бўлса, унга тайинланган устама шу дарс соатлари миқдоридан келиб чиқиб тўланадиган бўлди.

Мисол учун, 24 соат дарс ўтадиган ўқитувчига 20 фоиз устама тайинланган бўлса, ушбу устама 24 соат дарс учун белгиланган базавий тариф ставкасидан келиб чиқиб тўланади.

Аввал ўқитувчининг дарси неча соат бўлишидан қатъий назар устама базавий тариф ставкаси (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) миқдоридан келиб чиқиб тўланарди. Бунда 20 соатдан ортиқ дарс ўтадиган ўқитувчилар янада кўпроқ устама олиши мумкин бўлади.

Бироқ айни пайтда дарс соатларининг камайиб бораётгани ҳисобига Республика бўйича 20 соатдан ортиқ дарс оладиган ўқитувчилар жудаям кам. Шундай экан энди дарс соати кам бироқ базавий ставкадан келиб чиқиб устама олаётган ўқитувчиларга қийин бўлади. Уларнинг ойлик иш ҳақи яна камайиши мумкин. Бу эса яна кўплаб норозиликлар келтириб чиқариши мумкин.

P.S. менимча, аввалги таҳрир нисбатан адолатли эди. Дарси кам ўқитувчилар устама учун кўпроқ ҳаракат қилиб, сал бўлса-да яхшироқ иш ҳақи олишга ҳаракат қиларди.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
3.8K views03:05
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:00:18 Ҳурматли ўқитувчилар! Янги ўқув йилида ҳар куни дарсингизга ҳар хил методикалар билан кирмоқчимисиз?

Баъзан касбингиздан чарчаб, ўзингизга дарс ўтиш учун мотивацияга муҳтожлик сезасизми?

Ўз ҳаётингизни қисса сифатида ўқишни хоҳлайсизми?

Унда, ушбу канал айнан сиз учун https://t.me/pedagogik_mahorat01
2.9K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 11:21:36 ​​#мурожаат

Савол:
Aссалому алейкум.Мен ўқитувчиман. Саволим шундан иборат.Туғруқ таътилидан кейин ишга чиқмоқчиман. Туғриқ таътилига 1 ставка билан кетган эдим, шу ставка сақланиб қоладими?

Юрист жавоби

Меҳнат кодекси 233-234-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бироқ бу декретдан қайтган ўқитувчига аввалги дарсини бериш шарт дегани эмас.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 19-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Ушбу низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Демак, декретдан қайтган ўқитувчи ҳам ўзининг натижаларига эришган ютуқларига кўра дарс олиши мумкин.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига ва шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим. Шунга кўра ўз натижангизга қараб 20 соатгача дарс олишингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.3K viewsedited  08:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:24:21
Ҳомиладорликка тўланадиган нафақа, бекор бўладиган техник кўрик, 50 фоиз устама оладиган мактаб ўқитувчилари ва бошқа янгиликлар — 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Kun.uz фуқароларга 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

Kun.uz rasmiy kanali

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.1K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:36:58 ​​#мурожаат

Савол:
Пенсионер укитувчи тоифа олиши еки малакага бориши шартми?Мактаб маьмурияти мажбурлаяпди! Шунга тулигича маьлумот беринг. Олдиндан рахмат.

Юрист жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 6-бандига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб қилинмаслиги ва уларга ўзлари эгаллаб турган малака тоифасига мос ҳақ тўланиши белгиланган. Бу эса сизнинг тоифа олиш учун аттестациядан ўтишингиз шарт эмаслигини билдиради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги25-сон қарори билан "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари" тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва қанча давом этиши таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бошқаришга давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда, лекин ҳар уч йилда камида бир марта белгиланиши кўзда тутилган

Демак, юқоридаги асосларга кўра сиз навбатдаги аттестацияга бориб тоифа олишингиз мажбурий эмас агар хоҳласангиз навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш орқали тоифа олишингиз мумкин. Бу тақиқланмаган. Аммо, юқорида таъкидланганимиздек педагог кадрлар белгиланган тартибда малака оширишлари лозим.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.2K views03:36
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:34:31 ​​ 2022-йил 1-сентябрьдан бошлаб турар жойга бўлган мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш соҳасида қуйидаги тартиблар бекор қилинади.

турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш, бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно.

суд томонидан турар жойга нисбатан инсофли эгалловчи деб топилган жисмоний шахсдан ушбу турар жойни унга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб уч йил ўтгач натура шаклида талаб қилиб олиш

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.2K viewsedited  13:34
Ochish/sharhlash