Get Mystery Box with random crypto!

​​ Айрим талабаларнинг хорижий ОТМда ўқиши пули давлат ҳисобид | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Айрим талабаларнинг хорижий ОТМда ўқиши пули давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2021 йилдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил етиш тартиби тўғрисида" низоми 16-1-банд билан тўлдирилади. Лойиҳага кўра,

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида таълим олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасида қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган талабаларнинг ҳамкор хорижий олий таълим муассасасида ўқиш даври учун тўлов-контракти қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган ва юқори академик кўрсаткичларга эга бўлган талабалари ўртасида танлов ўтказилади;

танловда ғолиб бўлган талабалар билан давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида камида уч йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартнома расмийлаштирилади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting