Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Пенсионер укитувчи тоифа олиши еки малак | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:
Пенсионер укитувчи тоифа олиши еки малакага бориши шартми?Мактаб маьмурияти мажбурлаяпди! Шунга тулигича маьлумот беринг. Олдиндан рахмат.

Юрист жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 6-бандига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб қилинмаслиги ва уларга ўзлари эгаллаб турган малака тоифасига мос ҳақ тўланиши белгиланган. Бу эса сизнинг тоифа олиш учун аттестациядан ўтишингиз шарт эмаслигини билдиради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги25-сон қарори билан "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари" тасдиқланган. Ушбу қарорга мувофиқ Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва қанча давом этиши таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бошқаришга давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда, лекин ҳар уч йилда камида бир марта белгиланиши кўзда тутилган

Демак, юқоридаги асосларга кўра сиз навбатдаги аттестацияга бориб тоифа олишингиз мажбурий эмас агар хоҳласангиз навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш орқали тоифа олишингиз мумкин. Бу тақиқланмаган. Аммо, юқорида таъкидланганимиздек педагог кадрлар белгиланган тартибда малака оширишлари лозим.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting