Get Mystery Box with random crypto!

​​ Аппелация қандай берса бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг 03 | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Аппелация қандай берса бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 йилдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 53-бандига кўра, тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 21 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ) бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомда келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон (шахсий кабинет орқали) шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Бу йилги тест натижалари 27-августда чиққанлигини ҳисобга оладиган бўлса, қоидада белгиланган 10 кунлик муддат жорий йилда 28-августдан 6-сентабргача (шу куни ҳам) апеллация бериш мумкин.

Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга қуйидагилар берилади:
унинг жавоблар варақаси нусхаси;
тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати;
тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби

Қуйидаги ҳолларда абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди:

Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса,
тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган.

Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.

Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.

Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting