Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Aссалому алейкум.Мен ўқитувчиман. Саволи | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:
Aссалому алейкум.Мен ўқитувчиман. Саволим шундан иборат.Туғруқ таътилидан кейин ишга чиқмоқчиман. Туғриқ таътилига 1 ставка билан кетган эдим, шу ставка сақланиб қоладими?

Юрист жавоби

Меҳнат кодекси 233-234-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бироқ бу декретдан қайтган ўқитувчига аввалги дарсини бериш шарт дегани эмас.

Бу ҳолатда “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3271) 15 ва 19-бандлари дарс тақсимотига нисбатан қўлланилади.

Ушбу низомнинг 19-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади.

Демак, декретдан қайтган ўқитувчи ҳам ўзининг натижаларига эришган ютуқларига кўра дарс олиши мумкин.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига ва шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим. Шунга кўра ўз натижангизга қараб 20 соатгача дарс олишингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting