Get Mystery Box with random crypto!

​​Эндиликда ўқитувчиларга устама уларнинг дарс соатларидан кел | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​Эндиликда ўқитувчиларга устама уларнинг дарс соатларидан келиб чиқиб тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги
425-сон қарори билан ВМ 823-сонли қарорга 33-1-банд қўшилмоқда.

Унга кўра педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади. Яъни эндиликда ўқитувчи тариф бўйича неча соат дарс олган бўлса, унга тайинланган устама шу дарс соатлари миқдоридан келиб чиқиб тўланадиган бўлди.

Мисол учун, 24 соат дарс ўтадиган ўқитувчига 20 фоиз устама тайинланган бўлса, ушбу устама 24 соат дарс учун белгиланган базавий тариф ставкасидан келиб чиқиб тўланади.

Аввал ўқитувчининг дарси неча соат бўлишидан қатъий назар устама базавий тариф ставкаси (юқори синфларда 20 соат, бошланғич синфларда 18 соат) миқдоридан келиб чиқиб тўланарди. Бунда 20 соатдан ортиқ дарс ўтадиган ўқитувчилар янада кўпроқ устама олиши мумкин бўлади.

Бироқ айни пайтда дарс соатларининг камайиб бораётгани ҳисобига Республика бўйича 20 соатдан ортиқ дарс оладиган ўқитувчилар жудаям кам. Шундай экан энди дарс соати кам бироқ базавий ставкадан келиб чиқиб устама олаётган ўқитувчиларга қийин бўлади. Уларнинг ойлик иш ҳақи яна камайиши мумкин. Бу эса яна кўплаб норозиликлар келтириб чиқариши мумкин.

P.S. менимча, аввалги таҳрир нисбатан адолатли эди. Дарси кам ўқитувчилар устама учун кўпроқ ҳаракат қилиб, сал бўлса-да яхшироқ иш ҳақи олишга ҳаракат қиларди.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting