Get Mystery Box with random crypto!

YURIDIK KONSALTING⚖️

Telegram kanalining logotibi yuridikkonsalting — YURIDIK KONSALTING⚖️ Y
Telegram kanalining logotibi yuridikkonsalting — YURIDIK KONSALTING⚖️
Kanal manzili: @yuridikkonsalting
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.23K
Kanalning ta’rifi

Қонуний йўл тутишни билмаяпсизми?
Ҳуқуқий муаммолар сизни қийнаяптими?
✅Мурожаатингизга ечим ва аниқ юридик маьлумотлар бизда!
@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-26 12:40:43 ​​ Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагоглар учун қандай имтиёз ва устамалар мавжуд?

Олис ҳудуд дегандан Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йилдаги 471-сон қарорига илова қилинган рўйхатдаги ҳудудлар тушунилади! Умуман олганда бундай ҳолатда икки хил устама тўланади. Уларни ҳар бирини тўлаш шартлари ҳақида тушунтириш бериб ўтамиз!

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2019 йилдаги 471-сон қарори билан жорий этилган Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда иш стажига мувофиқ белгиланадиган махсус устама ҳисобланади.

Бунда, педагогларнинг бошқа ҳудуддан келган ва пегаогик фаолият бўйича иш стажига эга бўлганда уларнинг иш стажидан келиб чиққан ҳолда базавий тариф ставкасига мувофиқ қуйидаги миқдорларда тўланади:

6 ойдан — 3 йилгача иш тажига эга бўлса - 10%;
3 йилдан — 5 йилгача иш тажига эга бўлса - 20%;
5 йилдан — 10 йилгача иш тажига эга бўлса -30%;
10 йилдан — 15 йилгача иш тажига эга бўлса -40%;
15 йилдан ортиқ иш тажига эга бўлса -50%.

Эътибор беринг бу ҳолатда иш стажи айнан кўчиб келгандан кейинги иш стажи назарда тутилмаган яъни педагог ходимнинг умумтаълим муассасасида ишлаган умумий даври назарда тутилган. Масалан, сиз педагог сифатида Чилонзор туманидаги мактабда 9 йил иш стажига эгасиз ва Ангрен шаҳри "Толбулоқ” МФЙ )ҳудудида жойлашган мактабга ишлаш учун келдингиз. Бунда сизнинг иш стажингиздан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 30% миқдорида махсус устама тўлаб берилади!

Қарор чиқишидан олдин келган кадрлар учун амал қилмайди деган важлар билан устама тўлмаслик мумкин эмас!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 йилдаги ПҚ-4940-сон қарори билан жорий этилган махсус устама ҳисобланади.

Қарорга кўра, 2021-йил 1-мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган бўлиб бунда.

бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама тўланади.

Эътибор беринг, қарорда олис ҳудуддаги мактаблар эмас, балки барча таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблардаги педагоглар назарда тутилган.

Олис ҳудудлар жойлашган макатабларига олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган буджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдори (15 миллион сўм) да бир марталик бошланғич ёрдам пули;
уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдори (600 минг сўм) да ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаб берилиши мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
3.0K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:22:14 ​​#мурожаат

Савол:
Мен 2018 йилда ўқишни битириб ҳуқуқ ва миллий истиқлол ғояси фанидан мактабда дарс бера бошладим 2019 йилда хоҳлаган йўналишида магистратурага рухсат берилганидан сўнг психология фаолият турлари бўйича магистратурага ўқишга топширдим ва кирдим 2021 йилда ўқишни тамомладим бошқа мутахассисликка ўқиганим сабабли ҳуқуқ ва тарбия фани бўйича иш ҳақим бакалавер депломим бўйича тўланаяпти магистратурада ўқиётганимда ҳам ишлашда давом этганман ҳозир ҳуқуқ ва тарбия фанидан тоифа учун аттестацияга борсам навбатдагими ёки навбатдан ташқари аттестация бўладими?

Юрист жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 572-сон 17.09.2021 йилдаги қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги низомнинг 4-бандига кўра, педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади ва бунда илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

‍Демак, сиз 2018 йил ишга кирган бўлсангиз ва ҳозирги кунга қадар аттестатияга жалб этилмаган бўлсангиз, сиз набатдаги мажбурий аттестациядан ўтишингиз керак.

‍Навбатдан ташқари аттестациядан қандай ҳолларда ўтиш мумкин?

Мазкур низомга мувофиқ, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.0K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 06:48:25 ​​#ҳуқуқий янгилик

2022-йил 1-сентабрдан

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида қуйидаги тартиблар бекор қилинди:


ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш.

бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно.

ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш.

юридик шахс тугатилиши муносабати билан унинг ер участкасига (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари) бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш. Бунда, ушбу ҳуқуқлар юридик шахс муассисларига (иштирокчиларга), агар қонунчиликда, таъис ҳужжатларида ёки муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг юридик шахсдаги улушига (қўшилган ҳиссасига) мутаносиб равишда ўтказилади;

ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк обʼектини мулк қилиб бериш;

кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой обʼектлари мустасно.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.1K viewsedited  03:48
Ochish/sharhlash
2022-08-25 15:16:38 ​​#мурожаат

Савол:

Ассалому алейкум саволим шундан иборат; 5 йиллик стажга эга ва тавсиянома билан сиртқи ўқиш учун Олий та’лим муассасига ўқишга кирган аёл Аёллар дафтарида руйхатда турса шу аёлни контракт тўловига давлат томонидан бир қисми тўлаб бериладими?

Юрист жавоби:

Ҳурматли фуқаро сизни саволингиз бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Давлат томонидан контрактингиз тўлаб берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 9-июндаги 322-сон қарорига илова қилинган
"Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда қолаверса бошқа норматив ҳужжатлар ҳам айнан аёллар дафтарига киритилганларга олий таълим муассасаларининг контракт тўловини тўлаб бериши ҳақида норма мавжуд эмас.

Аксинча, агар фарзандингиз "Ёшлар дафтари"га киритилган бўлса, Вазирлар маҳкамасининг 312-сонли қарори билан тасдиқланган 8-иловасига кўра унинг контракти ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида Ёшлар дафтари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (15 миллион)дан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Аммо, сизда 2022-2023-ўқув йилидан хотин-қизларга фоизсиз таълим кредитини олиш имкониятингиз бор.

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал та’лим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:30:58 Ёшларга профиссионал ва олий таълим ташкилотлар ўқувчи-талабаларига тўлов контрак суммасини бир қисмини тўлаб бериш схемаси

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.0K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:26:32 ​​#Биласизми

Ёшларни контракти тўлаб берилади!

Вазирлар маҳкамасининг 312-сонли қарори билан тасдиқланган 8-иловага кўра "Ёшлар дафтари" га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади:

1. "Темир дафтар”га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.

2. “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.

3. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.

4. "Меҳрибонлик” уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба.

5. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба.

6. Оила боқувчиларининг камида биттаси биринчи гуруҳ ёки ҳар иккаласи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМда таълим олаётган фарзанди.

7. Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;

8. Оиласи кам таъминланган талаба.

Ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари (15 миллион)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.3K views10:26
Ochish/sharhlash
2022-08-25 11:22:35 ​​#мурожаат

Савол:

Ассалому алайкум.Мен мактабга инглиз тил фанидан дарс бериб келаман.Яқинда óқиб халқаро CAE сертификатини яъни C1 олдим.Мен атестассияда имтиёздан фойдалана оламанми ёки тест топширишим керакми? Лекин Таълим инспексияси тест топширасизлар ўтмайди бу сертификат деяпти. Инспексияси ишини тушунмаяпмиз. Бу қанчалик тўғри ёки ҳуҳуқимизни билмаяпмизми? Илтимос ,шу масалада биз устозларга ёрдам беринг.

Юрист жавоби:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сон қарорининг 5-бандига кўра, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, франсуз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 йилдаги 34-сон қарори 8-бан дида ҳам 2022-йил 1-сентабрдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенсияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилиши ва бунда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолиниши айтилган.

Юқоридаги нормаларга кўра, халқаро тан олинган С1 даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари аттестацияда тест синовларисиз максималл (80) балл берилиши керак.

Cамбридге Ассессмент халқаро тан олинган сертификатми?

Ха, албатта!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 07.09.2021 йилдаги қўшма қарори (рўйхат рақами 3318) билан тасдиқланган Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида Cambridge Assessmant English инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида келтириб ўтилган.

Демак, сизнинг Cambridge Assessmant English сертификатингиз инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификат ҳисобланади ва инспексиянинг сизга серификатингиз аттестацияда тест синовларидан озод қилмаслиги ҳақидаги важлари асоссиз.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.1K views08:22
Ochish/sharhlash
2022-08-25 08:12:39 ​​#мурожаат

Савол:

Ассалому алайкум ўрта махсус ўқитувчиман,ҳозирда 3-ойлик ҳомиладорман директоримиз бу йил сизга дарс бермайман, зўрлаб ариза ёзинг деяптилар,ариза инсоннинг ўз ҳоҳиши билан ёзилмайдими?декабр ойигача ишлашга ҳақим борми ёки йўқми?жавоб учун олдиндан раҳмат.

Юрист жавоби:

Ҳурматли фуқаро сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб берамиз.

Меҳнат кодексининг 99-моддасига мувофиқ ходим ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин. Бунда ходим ишдан бўшаш ҳақида иш берувчини икки ҳафта олдин хабардор қилиши керак.
Лекин, иш берувчининг қистови билан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш тўғри эмас.
Маълумки ариза ҳар бир шахснинг ўз хоҳиши билан ёзилиши лозим.
Агарда иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаса буни Меҳнат кодексининг 100-моддасида келтирилган 7 та асос билан амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандида ҳам ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилиши ҳамда судлар ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширишлари лозимлиги белгиланган.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 233-моддасига биноан сиз 126 кунлик (туққунга қадар 70 календар кун, туққандан кейин 56 календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз мумкин. Лекин бу сизнинг ишдан бўшашингизга асос бўла олмайди.

Шу билан бирга, сизга берилиши лозим бўлган дарс соатлари масаласи «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» низомнинг 15-банди асосидаги устувор кетма-кетлик бўйича дарс тақсимланса, қонунан тўғри иш қилинган бўлади.

Юқоридаги асосларга кўра иш берувчининг "аризангни ёз" дейиши мумкин эмас. Сиз ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси ёки туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказидаги меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шуни эслатиб ўтамизки, Агарда сиз иш берувчининг қистови билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва ишдан бўшатилган бўлсангиз, сиз ишга тиклаш тўғрисида туманлараро Фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бу ҳолатда сиз ишга тикланишингиз шунингдек мажбурий прогул вақтлари учун компенсация ундиришингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.1K viewsedited  05:12
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:15:50 ​​ Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

Президент фармони(ПФ-35-сон 20.12.2021 й)га мувофиқ 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Унга кўра Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.

Булар:

1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting
2.1K views03:15
Ochish/sharhlash
2022-08-24 20:02:09 «Хабеас корпус» нималигини биласизми?

«Хабеас корпус» тўғридан-тўғри таржима қилинганида “шахсни олиб келиш мумкин” деган маънони англатади.
У қонун шаклида 1679 йил 26 май кунида Англияда қабул қилинган. Тўлиқ мазмуни эса шахснинг эркинлигини яхшироқ таъминлаш ва денгиздан ташқарида хибсга олишнинг олдини олишдир. У даврларда шахснинг эркинлигига асосий тахдид қирол ва зиндонлар бўлган. «Хабеас корпус» кимдир айбдор ёки айбсиз эканлигини кўриб чиқмайди. У фақат гумонланувчининг судга олиб келинишини таъминлай олади. Яъни, шахс ҳақиқатдан ҳам қонуний ҳибсга олинганми ёки ноқонуний.

Агарда кимдир ўзини ёки бошқа одамни хибс этилишини ноқонуний деб ҳисобласа, тезлик билан судга бориш ва масалани кўриб чиқишни сўраши мумкин. Судьялар эса бу масалани кўриб чиқишга мажбур бўлган. Ҳеч бир инсон судсиз қамоққа юборилиши мумкин эмас.

Ҳуллас мана бу видеода «Хабеас корпус» институти ҳақида ана шундай аниқ ва лўнда тушунтиришлар берилибди. Яхшилаб кўриб чиқишни тавсия қиламан, жуда зўр маълумотлар келтирилган.

Ҳа, айтмоқчи, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасига “Хабеас корпус” институтини ривожлантиришга оид норманинг киритилиши ҳам нафақат шахс ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлайди, балки Ўзбекистон Республикасида инсонга нисбатан айбсизлик презумпцияси талабининг том маънода қўлланилишини таъминлайди.

Юқоридаги видеони кўриш учун ҳавола



@yuristkadr
2.1K views17:02
Ochish/sharhlash