Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-03-13 15:20:25 ​#Таҳлил #Шоу_бизнес

ШОУБИЗНЕСДА НИМА ГАП?

Кўклам нафаси ёшлардан ҳам аввал шоу-бизнес вакилларига таъсир қилди. Уларнинг сўнгги вақтлардаги ажаб савдоларига қисқача шарҳ ёздик, овора бўлманг деб, манбасини ҳам йиғиб чиқдик. Сизга эса баҳо бериш қолди, холос. Марҳамат!

1. ОЛТМИШНИ САҲНАДА УРГАН ПРИМАДОННАДАН "НОСТАЛЖИ"


Халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг "Халқлар дўстлиги"да қўйган "Носталжи" номли концертини интернетга сиздирди. Дастурда асосан ретро ва юракка яқин қўшиқларга урғу берилган. Опаям умрини сарҳисоб қилибди, дейишга шошилманг. Янги қўшиқлар ҳам етарли. Қолаверса, примадоннамиз бу сафар ҳам ижтимоий тармоқларга шов-шув топиб берган. "Юлдузий" маърузалар ҳамон репертуарда. Хуллас, айтиб қўйсак концертнинг оҳори тўкилади. Яхшиси ўзингиз кўринг.

2. "ЕНГИЛ"ГИНА КОНЦЕРТНИНГ ОҒИР ҲАЗИЛЛАРИ

Саҳнага Отабек Муҳаммадзоҳид қўшиқларига тақлид билан кириб келган Элмурод Ҳақназаров бир муддат "Дизайн" жамоасида малака оширди. Кейин "рўзғорини бўлак қилиб" яккахон концерт беришга ўтди. Уч ҳафта олдин ютубга жойланган янги чиқиш 10 миллион марта томоша қилинган. Шоу-бизнес оламида уни Эрик Ҳайдар тахаллуси билан яхши танишади. Эрикжоннинг ҳазилларига ҳамма кулади, аммо тагидаги ним косани кимдир пайқайди, кимдир йўқ. Дарвоқе, ҳозирда унинг Instagram тармоғида 2 миллион, YouTube да эса 1 миллион кузатувчиси бор.

3. "МИЛЛИОН"НИНГ ЮЛДУЗЛИ ЮБИЛЕЙИ

Илк концертлариданоқ "запрет" таъмини тотиб кўрган "Миллион" жамоаси 2023 йилда ўн йиллигини нишонлади. Шоҳона концерт ҳам бердики, унча-мунча жамоаларнинг дами ичига тушиб кетди. "Миллион"чилар ўн йил фақат ўзини ўйламади. Бир бўлагидан "Браво"ни ясади, қолган "деталлар"идан "Космос", "Гап йўқ триоси" каби гуруҳчалар чиқариб, элга танитди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси шоу-бизнес оламида яхшигина аудиторияга эга фигурага айланиб улгурди. Ютубга жойланган концерт дастури ҳам чаканамас. Ҳатто, Юлдузни саҳнага чиқариб қўйиб, кулдими энди тасаввур қилаверинг буёғини. Баракалла, "Миллион"ерлар!

4. ОЗОДА ҲАМДАМГА ЖОЙИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙДИ

Сўнгги вақтда миллий эстрадада Ҳамдам Собиров чиқишларига тақлид қилиш одат тусига кириб қолаётганди. Аммо биронта тақлид Ҳамдамчалик машҳур бўлолмади. Бундан таъсирланган қўшиқчи шу йўналишни маҳкам ушлаб инкубатор жўжаларидай бир хил клипларни қалаштириб ташлади. Аммо санъатнинг эгалари ҳали тирик. Озода опа шундай чиқди-да, потенциалининг ўндан бирини ҳам ишлатмай бамайлихотир "Кўк жигули" деган қўшиқ айтиб юборди. Натижа: клип икки ҳафтада 50 миллионга яқин кўрилиб, бутун дунё YouTube рейтингида 2-ўринга чиқиб олди. Нурсаидова хоним бундан аввал Лил Ҳуррамов, Элёрбек Мелибоевларга ҳам жойини кўрсатиб қўйганди. Устаси барибир уста экан. Бориям шу-да ўзи.

5. ПАРИЖНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ИЛЁС АРАБОВ

Диний-тасаввуфий руҳдаги қўшиқлари билан дунёга танилган британиялик хонанда Сами Юсуф Париж филармониясида концерт берди. Бутун дунё санъаткорлари оғзидаги овқатини ташлаб бўлса ҳам киприк қоқмай кузатди бу чиқишни. Ана шу катта саҳнада Сами Юсуф ўзимизнинг Илёс Арабов билан Навоий ғазалини куйлади. Буюк шоирнинг сўз сеҳри, юзлаб созларнинг жонли ноласи, икки санъаткорнинг булбулдай овози яратган атмосферани фақат санъатни қалб билан ҳис қиладиганлар тушунади.

6. СИЗ КАМ ЭДИНГИЗ ЎЗИ ЯХШИ АКТЁР ЯНГИ ВАЙНЕРГА АЙЛАНДИ

Муҳаммадисо Абдулхайиров инстаграмда ўзининг вайнерлик фаолиятини бошлаганини маълум қилди. Бу видео 10 кун давомида 6 миллион марта томоша қилинган. Лекин изоҳларнинг аксари "Сиз кам эдингиз ўзи, энди биз қайси актёрларни ҳурмат қиламиз" қабилида. Энди халқ фикри-да бу. Биз эса яхшиси индамаймиз. Ҳар холда ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор ва у дахлсиздир. Аммо Муҳаммадисо ака аллақачон 750 минг кузатувчи йиғиб олганини айтиб ўтиш керак.

Сиз билан МИРЗО ОЗОД бўлди.

Yoshlar kundaligi
15.5K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-03-13 11:43:39 #Муносабат

100 ЙИЛЛИК ҚАЙҒУ: ЎҚИМАГАН БОЛАНИНГ АҲВОЛИ


"Ёшлар кундалиги"да эълон қилинган "Телефонми ёки китоб?" мазмунидаги видеолавҳани кўриб, кўп нарсаларни ўйладим. Хусусан, бу иллатнинг хронологияси кўз олдимга келди.

Адабиёт реал воқеликни типиклаштиради, умумлаштиради ва баҳо беради. Хўш, Туркистоннинг ўқимаган болалари кейинги 100 йилда кимлар бўлди, нималар қилди?

1910 йиллар


Жадидлар етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий "Падаркуш ёки ўқимаган боланинг ҳоли" номли драма ёзди. Асар шов-шувга сабаб бўлди. Бойнинг ўғли Тошмурод ўз кайфу сафосига, маишатига пул ўғирлаш учун отасини ўлдиради. У замонда ўқимаган болаларнинг ҳоли шундоқ эди...

1940 йиллар


Саид Аҳмаднинг машҳур "Уфқ" романи. Эркатой, тантиқ, ўйинқароқ Турсунбой урушдан қочди. Онаси Жаннат хола уни деб ғуссага ботиб вафот этди, қочоқ ўғил тўқайдан жим кузатиб турди, жанозага ҳам боролмади. Хор-зор бўлиб ўлди. Чўлоқ отаси Икромжон уни элдан яшириб биёбонга кўмди...

1990 йиллар


Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" қиссаси. Асадбек ва унинг шайкаси одамларнинг молини талади, қизларини ўғирлади, маишатга, қиморга берилди. Ҳаммани қон қақшатди. Қизини ўғирлаб кетишди, номуси топталди. Ўғли касал бўлиб вафот этди. Ўзи оғир дардга чалинди. Жамият уни ва ундайларни четга суриб ташлади (Маълумот учун: кинода бошқа Асадбек, китобда бошқа Асадбек. Киночилар Асадбекни қаҳрамонга айлантирган, Тоҳир Малик бундан қаттиқ ранжиган).

2020 йиллар

Хўш, бу авлод нималарга қодир? Бугуннинг ўқимаган болалари эртага нималар қилади? Қандай хунрезлик ёки жиноятларга қўл уради? Хулоса қилишимиз керак.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Yoshlar kundaligi
18.8K views08:43
Ochish/sharhlash
2024-03-12 18:59:26
#Ижтимоий_ролик

Ўз йўлингни ўзинг танла
. Келажагингни гаджетларга алиштирма!

Yoshlar kundaligi
44.5K views15:59
Ochish/sharhlash
2024-03-12 13:37:29 #Мулоҳаза_учун_мавзу

Тошкент вилоятида туғилган истеъдодли ва ватанпарвар ёш кадрлардан кимларни танийсиз?

Yoshlar kundaligi
15.9K viewsedited  10:37
Ochish/sharhlash
2024-03-09 08:10:06
#эшитдингизми

Энди машиналарга янги жарималар солиниши мумкин

Автомобилларнинг ҳавога чиқараётган заҳарига қараб қизил, сариқ, яшил стикер ёпиштирилади.

Машинаси борларга жўнатиб қўямиз.

Yoshlar kundaligi
14.4K views05:10
Ochish/sharhlash
2024-03-09 07:30:08
#Мулоҳаза_учун

ҚАЙИҚ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчисида эса “ҳаракат” деб ёзилган экан.

Қайиққа чиққан одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам, қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек ҳаракатланиши лозим”.

Yoshlar kundaligi
14.9K views04:30
Ochish/sharhlash
2024-03-09 06:27:51
#Туйғу

Сен баҳорга ўхшайсан фақат,
Бошқа тавсиф билмайди юрак.

Шеър: Жўрабек РАМАЗОН

Образда: Маҳрусбек Маҳкамов, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
14.4K views03:27
Ochish/sharhlash
2024-03-08 19:02:15
#Респект

АЁЛГА ГУЛ БЕРИНГ, ШУНДАЙ ГУЛЛАРКИ...

Отаси билан велосипедда онасини табриклашга кетаётган бoлакай кун қаҳрамонига айланди.

Yoshlar kundaligi
15.0K views16:02
Ochish/sharhlash
2024-03-08 16:11:39
#Кун_иқтибоси

Бугунги кунда Тошкент вилоятида 3 млн. 7 минг 26 киши истиқомат қилаётган бўлса уларнинг 1 млн. 498 минг 111 нафарини (49,8 фоизини) хотин-қизлар ташкил этади.

Муҳтарам аёлларимиз турли соҳаларда, жумладан, раҳбарлик лавозимида – 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида - 6510 нафари, прокуратура соҳасида – 14 нафари, суд идораларида – 51 нафари, ички ишлар тизимида – 126 нафари, тиббиёт соҳасида – 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида – 27 минг, таълим соҳасида – 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Таълим соҳасида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг 21 нафари фан доктори, 47 нафар фалсафа доктори, 24 нафари профессор, 43 нафари доцент илмий унвонларига эга.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг байрам табригидан олинди

Yoshlar kundaligi
16.0K viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2024-03-08 11:11:32
#Байрамдан_байрамгача

ДАҲО АЁЛЛАРНИНГ БОЛАЛИГИ ҲАҚИДА ТОП-5 ҲИКОЯ

“Аёл буюк бўлмаса ҳам буюкларни дунёга келтиради”, тушунчаси бироз нотўғри. Буюк инсонлар етишиши учун аёл илмли бўлиши керак. Қолаверса, даҳо даражасига кўтарилган аёллар ҳам оз эмас. Бугун #Даҳонинг_болалиги рукнидан жой олган аёлларни эслаймиз. Хўш, даҳоларнинг болалиги қандай ўтган?

МУЗАЙЯНА АЛАВИЯ

ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА

МУКАРРАМА ТУРҒУНБОЕВА

ТАМАРА ХОНИМ

ДИЛБАР ИКРОМОВА

Сиз яна қайси машҳур аёллар ҳақида ўқишни истайсиз?

Yoshlar kundaligi
14.4K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash