Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-03-07 16:02:23
#Кун_иқтибоси

Қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Yoshlar kundaligi
19.2K views13:02
Ochish/sharhlash
2024-03-07 12:18:57
#фоторепортаж

Аёлини эъзозлаган юрт Тошкент вилоятида байрам кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
15.0K views09:18
Ochish/sharhlash
2024-03-01 18:48:12
#Кайфият

Баҳорнинг илк кунида Тошкент туманида махсус пресс-тур ўтказилди.

Yoshlar kundaligi
13.3K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2024-03-01 13:24:58
#Бир_рақам_шарҳи

Тошкент вилоятида 5547 нафар ўқувчида қомат бузилиши аниқланган. Бу меъёридан ортиқ юк кўтариш оқибатида келиб чиқади.

Хўш, фарзандларимиз мактабга кўтариб бораётган ўқув қуролларининг вазни ўзи қанча бўлиши керак?

Ҳамкорларимиз: Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси.

Yoshlar kundaligi
15.0K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2024-03-01 12:26:05
#Медиа_тур

Баҳорнинг илк куни. Тошкент тумани.

Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
14.1K views09:26
Ochish/sharhlash
2024-02-27 19:36:08
#билиб_қўйган_яхши

Телефонни зарядкада турган ҳолда ишлатманг!

Yoshlar kundaligi
15.2K views16:36
Ochish/sharhlash
2024-02-27 13:26:37
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти мактаб директорларига чақириқ ташлади: «Ҳаммага 300 миллион сўм бераман»

Тошкент вилоятида «Телефонсиз мактаб» ташаббуси илгари сурилди.

Ўқитувчилар ва ўқувчилар телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти берилади.

Бу ташаббус айни пайтда давом этаётган таълим кенгаши йиғилишида айтилган.

Yoshlar kundaligi
33.7K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2024-02-27 13:10:43
#Жараён

Айни пайтда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгарлар" саройида вилоятдаги мактаб директорлари билан учрашмоқда.

Тадбирда соҳага доир масалалар танқидий таҳлил қилинмоқда.

Yoshlar kundaligi
16.4K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-02-27 08:24:15 ​#таҳлил

ОИЛА ҚУРМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК! АЖРАШМОҚЧИМИСАН, КЎЧАТ ЭК!

Ажрим - глобал муаммолардан бири. 2023 йил таҳлилларига кўра, Тошкент вилоятида 4 826 та ажрим ҳолати қайд этилган. Хўш, бошқа давлатларда ажрим қандай тартибда йўлга қўйилган? Келинг, дунё тажрибасига назар соламиз.

Миср


Мисрда агар суд ажралиш учун жиддий сабаб йўқлигини аниқласа, эр собиқ хотинини яна 2 йил боқишга мажбурдир. Айтганча, бу мамлакатда ажрашгандан кейин аёл ўз мулкини талаб қила олмайди. Мол-мулкнинг ҳаммаси йигитники ҳисобланади. Шунинг учун ажрашгандан сўнг аёл том маънода кўчада қолиши мумкин.

Индонезия

Ажрашмоқчи бўлган турмуш ўртоқлар миллий ўрмонларни қайта тиклаш дастурини қўллаб-қувватлашлари керак. У ерда қонунга кўра, эр-хотинлар никоҳдан ажралишдан олдин камида битта, никоҳдан ўтаётганда эса 10 тагача дарахт экишлари шарт.

Австралия

Жуфтликлар ажралишдан олдин бир йил давомида алоҳида яшашлари керак. Агар бу вақт оралиғида эркак ва аёл қисқа муддатга ярашиб, кейин барибир ажрашиш учун ариза беришга қарор қилсалар, ажрим учун берилган муддат яна  нолдан бошланади.

Мозамбик

Мурожаат қилиш муддати - 1 ой. Агар ажралиш тўғрисидаги қарор ўзаро бўлса, унда ҳамма нарса бир неча ҳафта ичида ҳал қилинади. Агар томонлардан бири рози бўлмаса, ажралиш жараёни олти ойгача давом этиши мумкин. Бу ерда болалар билан ҳам алоҳида суҳбат қурилади. Одатда бола она билан қолади. Шунингдек, отаси вафот этган тақдирда мерос болаларига ўтади.

Швеция


Агарда ўртада фарзанд бўлмаса, ажрашиш жараёнлари узоқ муддатга чўзилмайди. Бироқ уларнинг 16 ёшгача бўлган болалари бўлса, унда суд икки йилгача муҳлат бериши мумкин. Швецияда ажрашгандан кейин деярли ҳеч ким фарзандини онасига ташлаб қўймайди, балки алмашган ҳолда уларни бирга тарбиялайди, харажатларни баҳам кўради ва алимент ундиришга ҳожат йўқ.

Туркия

Ўзаро келишув ва низолар бўлмаган тақдирда, собиқ турмуш ўртоқлар ажрим хатини 2-3 ой ичида олишади. Агар низолар бўлса, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бири ажралишга рози бўлмаса, жараён 4 йилгача давом этиши мумкин. Кўп ҳолларда ёш болалар онаси билан қоладилар. Мулкни бўлиш формуласи "50/50" дир.

P/s. Сизнингча, ажрим ҳолатларининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
16.0K views05:24
Ochish/sharhlash
2024-02-26 18:08:52
#Бола_тилидан

- Уйингиз қаерда?
- Раддомда

Бизнинг ҳамкор: Нурафшон шаҳар 22-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
13.2K views15:08
Ochish/sharhlash