Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-03-16 09:44:35
Умумхалқ ҳашарида ёшлар уюшқоқлик билан қатнашмоқда

Бугун вилоятимизнинг барча ҳудудида ҳашарлар ташкил этилмоқда. Маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга ошириляпти.

Жумладан, Қибрай туманида жам бўлган ёшлар “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида бўлиб ўтаётган ҳашарда фаоллик кўрсатишмоқда. Улар ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга ҳам кўмаклашишмоқда. 

Yoshlar kundaligi
15.2K views06:44
Ochish/sharhlash
2024-03-15 17:56:24


Ангрен ИЭС табиатга етказилган зарар учун ярим миллиард сўмдан ортиқ товон тўлайди

Тошкент вилояти экологлари Ангрен иссиқлик электр станциясини жаримага тортди.

Бунга корхонадаги чиқиндилар манбаларидан олинган намуналарда углерод оксиди 4,3 баробар, азот оксиди 7,6 баробар, бошқа манбада азот оксиди 15,2 баробар кўп бўлгани сабаб бўлган.

Хусусан, 2022 ва 2023 йилларда атмосфера чиқиндилари стандартидан ошиб кетгани учун Ангрен иссиқлик электр станцияси 533,6 миллион сўм компенсация тўлайди.

Yoshlar kundaligi
16.7K views14:56
Ochish/sharhlash
2024-03-15 14:15:00
#Кўзгу

Чарос Раимова 24 ёшда
. Атиги 1 сотих ери бор. Шу майдончада 50 турдаги гул кўчатлари етиштириб сотади.

Бугун у етилган 10 минг туп кўчатни ҳар донасини 10 минг сўмдан сотишни бошлади.

Кутилаётган даромад: 100 миллион сўм. Бу ҳисоб-китоб биринчи экинни ўзидан. Қолганини кузда гаплашамиз.

Бўка тумани. "Бунёдкор" МФЙ.

Yoshlar kundaligi
18.4K views11:15
Ochish/sharhlash
2024-03-15 13:30:46
#Бола_тилидан

- Ватан қаердан бошланади?
- Ўригистондан

Бизнинг ҳамкор: Пискент тумани 17-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
15.0K views10:30
Ochish/sharhlash
2024-03-15 12:41:58
#Адабий_муҳит

Тошкент вилоятининг гўзал гўшаси, Паркентнинг Заркентида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз" номли ёшлар анжумани бўлиб ўтмоқда.

Мухбиримиз жойида бўлиб, мобил лавҳа тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
14.8K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash
2024-03-15 11:11:26
#Мулоҳаза

Шу кеча-кундузда ёшларни ижтимоий тармоқларга занжирбанд қилган "долзарб" саволлар ўнталиги:

1) "Nexia-2" легендами ёки легенда эмас?

2) "Gentra" "Nexia-2"дан кўра афсонавийроқми?

3) Блогер Мубилоло макияжсиз қандай кўринади?

4) "Маша" тахаллусли блогер ниқоб тақмаса нима бўлади?

5) Эстрада юлдузларининг тўйга чиқиши қанча бўляпти?

6) Бир ойлик курсга бориб миллионер бўлиш мумкинми?

7) Бокиралик ҳақида гапирган Бахтиёр Алимжоновга қандай чора кўриш керак?

8) Озода Нурсаидованинг "Кўк жигули"си қаергача боради?

9) Миллий гвардия ходимининг мактабда бўлиши фойдами ёки зарар?

10) Блогер Чингизнинг "Оқ қора бўлиб, қора оқ бўлиб чиқса-чи?" деган гапида не маъно бор?


Хулоса: сен менга телефонда нима кўраётганингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман. Ауф)

Yoshlar kundaligi
16.5K views08:11
Ochish/sharhlash
2024-03-15 09:50:47
#Тайинлов

Чирчиқ шаҳрига ҳоким тайинланди

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

М.Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.


Yoshlar kundaligi
16.5K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2024-03-15 09:39:16
#Кўзгу

ЁШЛАРНИ САРСОН ҚИЛИШНИНГ ЎРТА ЧИРЧИҚЧА ТАЖРИБАСИ

Мана яна баҳор келди. Эртасидан умиди бор деҳқонни ҳозир уйидан тополмайсиз, аллақачон далада ҳаракатини бошлаб юборган. Аммо Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида вазият ҳавас қиларли эмас.

Бизга етиб келган хабарларга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида йигит-қизларга ер ажратиш турли баҳонаи важлар билан кечиктирилаётган экан. Ер беринг, ишлайман деб кўксига муштлаб турган ёшлар бор, аммо ер йўқ ...

Бугун ёшлар бандлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, уларга ер бериб даромадини ошириш шахсан Президентимиз эътиборида бўлиб турган бир пайтда Ўрта чирчиқлик мутасаддиларнинг бу ишини нима деб баҳолаш мумкин?

Ёшларнинг норозилиги раҳбарнинг фаолиятига тутилган кўзгу, ҳудуд мутасаддиларининг давлат сиёсатига нисбатан муносабати эмасми?

Ихтиёрингиздаги майдонлардан ёшларга ҳам ажратинг, Ҳоким бува. Уларни сарсон қилманг, йўқса кечиктирилган ҳар бир кун учун келажак сизни кечирмайди!

Yoshlar kundaligi
14.7K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2024-03-15 09:08:53
#халқаро_ҳаёт

15 МАРТ ЯНГИЛИКЛАРИ

Ким олади-ё шугинани-я:
Россияда 15 мартдан уч кун давом этадиган президентлик сайлови бошланди. Унда тўртта партия номзоди курашга кирган. Улар орасида Владимир Путин ҳам бор.

Фаластинга янги бош вазир: ҳукумат истеъфосидан кейин Инвестиция фонди раҳбари Муҳаммад Мустафо ҳукумат раҳбарлигига тайинланди.

Ғарбий фронтда ўзгариш бор: "Rheinmetall" қурол концерни Украинада камида тўртта завод очиш режасини эълон қилди.

Шинель кийган барнолар: Дания хотин-қизларни ҳам армияга ёллашни бошлади.

Yoshlar kundaligi
14.8K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash
2024-03-13 17:03:30
15.7K viewsedited  14:03
Ochish/sharhlash