Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-02-04 09:30:44
#биласизми

Фейсбук 20 ёшда!

2004 йил 4 февраль санаси Марк Цукерберг Гарварддаги курсдошлари билан мулоқот қилиши учун "Facebook" деб номланган сайтни ишга туширди, у портални университет ётоқхоналарига ўрнатади. Аввалига сайт "TheFacebook" деб номланган эди.

Яратган  сайти туфайли Марк Цукерберг 23 ёшида энг ёш миллиардерга айланди.

Цукерберг одамларга бир-бирлари ҳақида маълумот алмашишнинг осон ва қулай усулини таклиф қилди. 2005 йил сентябргача сайт фақат талабалар томонидан ишлатилган. 2006 йил июнь ойида ушбу тармоқ профессионал жамоалар учун очилди ва сентябрь ойида сайт бепул рўйхатдан ўтишни бошлади.

"Талабалар ва Facebook" глобал ҳамжамияти яратилди. Икки кун ичида унга 700 мингдан ортиқ киши қўшилди. Ҳар куни 140 та янги фойдаланувчи пайдо бўлади.

2008 йилга келиб эса ташриф буюрувчилар сони 90 миллионга етди ва бу дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоққа айланди.

Ҳозирги кунга келиб  "Facebook"нинг 2 миллиарддан ошиқ фойдаланувчиси бор.

Yoshlar kundaligi
16.7K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-02-04 09:07:02
Расман: мактаб ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўқитилади

Бу ҳақида Президент қарори эълон қилинди. Энди ўқувчилар корейс, хитой, япон тилларини ҳам ўрганиши мумкин.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб:

5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;

10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва сўзлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;

Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади.

2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.

Yoshlar kundaligi
17.3K views06:07
Ochish/sharhlash
2024-02-04 06:15:40
#Туйғу

Хайр, хайр сенга қалбим қораси,
Хайр сенга, эй кибрли кўшк.
О, жаноби муҳаббат, салом,
Салом сенга эй ҳазрати Ишқ!

Шеър: Гулжамол Асқарова

Фото: Отабек Турсунқулов
Образларда: Зилола Ҳакимжонова, Суҳроб Боймирзаев


Yoshlar kundaligi
16.8K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-02-03 19:08:54
#футбол

Эҳ, Ўткир Юсупов! У зарбани қайтараман деб тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Мана ўша машъум лаҳзалар!

Кайфиятни туширмаймиз, ўртоқлар, ҳаммаси ҳали олдинда!

Қатар – Ўзбекистон - 1:0


Yoshlar kundaligi
12.7K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2024-02-03 17:29:59 ​“ЯШАСИН ҒАНИМЛАРИМ!”

У умр бўйи ғанимларидан миннатдор бўлиб ўтди. Душманларидан хафа бўлиб, асабийлашиб, уларнинг ёмонликларини оламга достон қилиб юрмади. Бирон жойда исмларини зикр қилмади. Токи уларнинг номи тарихда қолмасин. Вақт ўтди ‒ улар унутилди. У ва унинг асарлари эса халқ юрагида қолди.

Эсини таниганидан буён курашлар ичида яшади. Аввал Сурхоннинг Денов тумани давраларида кураш тушди. Кейин бу курашлар илм ва иш йўлига кўчди. Курашлар уни ўжар, асов, чўрткесар, ҳақиқатпарвар, ҳалол ва пок шахсга айлантирди.

Сўз ортидан Сурхоннинг иссиқ далаларидан то Рус ўлкасининг совуқ шаҳарларигача кезиб чиқди. Аввал Ватанини ўрганди, кейин дунёни ва... яна Ватанга қайтди. Йўллар уни аксар вақт Паркентнинг сўлим Кумушконига чорларди. Балки бу жойлар унга Хўжасоат қишлоғини эслатгани учундир.

У адабиёт майдонига кирар экан бирон сўз полвони қодир бўлмаган усулни қўллади. Шунинг учун бу майдонда ғолиб юрди.

У бу дунёда ўлиб бўлмаслигини ёшлигидан тушунди ва вақтнинг қадрига ета бошлади. Отасидан қолган далаларда Момо Ернинг қўшиқларига қулоқ тутди. От кишнаган оқшомда ойдинда юрган одамларни уйғоқликка, ёруғ тонгга чорлаб ўтди.

Ўзбекнинг ор қўшиғини яратган бу адиб...

Тоғай Мурод эди... Тоғаймурод Менгноров эди...

Yoshlar kundaligi
12.9K views14:29
Ochish/sharhlash
2024-02-03 15:16:52
#Мухлис

Фанатлар бугунги ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Ўйин вақтида безовта қилинмасин))

Yoshlar kundaligi
15.2K viewsedited  12:16
Ochish/sharhlash
2024-02-03 12:56:09 ​#Бу_қизиқ

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ: АГАР ТАЛАБА ДАРС ҚОЛДИРСА ...

Россия

Олийгоҳлар ўқув дастурини тўлиқ бажармаган талабаларни ўқишдан четлаштиришга ҳақли. Бундан ташқари, маърузаларни ўтказиб юбориш орқали сиз имтиҳондан ўтмаслик ёки кредит модуль хавфини туғдирасиз ва талаба қарзи ўқишдан четлатиш учун асос бўла олади.

Германия

Агар талаба иккитадан ортиқ дарс қолдирса, ўқитувчи имтиҳон топширишга рухсат бермаслик ҳуқуқига эга. Ҳатто узрли сабаблар ҳам ёрдам бермайди. Ўқитувчи учун талабанинг дарсда бўлиши муҳим. Хуллас, бу ерда давомат биринчи ўринда.

Қозоғистон

Талабаларнинг барча дарсларга қатнашиши мажбурийдир. Узрли сабаби бўлганлар бундан мустасно. Сабабсиз дарс қолдирганлар ҳар бир ҳафта учун якуний баҳонинг 5 фоизини чегириб ташлаш орқали жазоланади.

АҚШ

Агар талаба мунтазам равишда дарсларни ўтказиб юборса, кредит модуль тизими ишга тушади. Сиз қолдирган дарсларингиз учун пул тўлайсиз. Қолдирилган дарс соатлари меъёридан ошса, ўқишдан четлатиласиз.

Хитой

Касал бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилинг ва "справка" олинг. Яқин қариндош вафот этдими? Муайян кунларда дарсларни ўтказиб юбориш учун деканатга батафсил ариза ёзинг, аризага ўқитувчиларингиз ҳам имзо чекиши керак. Талаба ўқиш билан параллел равишда ҳеч қаерда ишлай олмайди. Бу расман тақиқланган.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
15.2K views09:56
Ochish/sharhlash
2024-02-03 12:08:05
#челленж

Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!

Вилоят Божхона бошқармаси челленжни давом эттириш учун Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
18.4K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-02-03 11:30:21
#Кайфият

Кўролмаслик жуда ёмон хасталик. Шунақа инсонларга жўнатиб қуямиз

Yoshlar kundaligi
17.4K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-02-03 10:23:29
Қўшниларда нима гап?

Концепция ўзгарди:
Собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали Қозоғистон Миллий музейи атриумидан олиб ташланди — Baq.kz.

Барчаси назоратда:
Бишкекдаги ягона иссиқлик ва энергия станциясида юз берган портлашда террорчилик ёки қўпорувчилик ҳаракати белгилари йўқлиги маълум қилинди —Kg.24.

Чорва хавф остида:
Туркманистоннинг Марям вилоятида чорва моллари озуқа етишмаслигидан нобуд бўлмоқда — Хроника Туркменистана.

Ўқитувчиларга муҳтожлик:
Тожикистон ўқув даргоҳларида ўқитувчилар танқислиги кузатилмоқда. Давлат талабалардан умид қилмоқда —Avesta.tj.

Илтимос, мактабга борайлик
: Афғонистонлик қизлар мамлакатдаги мактабларни қайта очишни сўрашмоқда —ToloNews.

Yoshlar kundaligi
15.2K views07:23
Ochish/sharhlash