Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза_учун ҚАЙИҚ Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#Мулоҳаза_учун

ҚАЙИҚ

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчисида эса “ҳаракат” деб ёзилган экан.

Қайиққа чиққан одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини биргаликда айлантирсам, қайиқ манзилга етади.

Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етолмайди. Мақсадга етиш учун “ният” ва “ҳаракат” бирдек ҳаракатланиши лозим”.

Yoshlar kundaligi