Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-02-26 14:10:06
#Жиноят_ва_жазо

Ҳавога учган 1 млрд. ёхуд камбағалликни қисқартиришнинг бекободча усули


Мен ундан ўзимга дору изласам,
Нетай, табибимнинг ўзи ҳам бемор...


Ҳа, ажабланманг, аслида шунақа бўлиб чиқди. Бекобод туманидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимидагилар ҳудуддаги эҳтиёжмандлардан ҳам ёмонроқ аҳволда бўлиб чиқди.

Бўлим бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишганини яна нима деб изоҳлаш мумкин?!

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Yoshlar kundaligi
14.9K views11:10
Ochish/sharhlash
2024-02-26 13:49:48
#Янгийўл_тумани

Туман ҳокими Одилжон Атауллаев  бошчилигида Янгийўл туманидаги бир гуруҳ ёшлар етакчилари Андижонда бўлиб туришибди.

Улар хонадон шароитида қўзиқорин етиштириш бўйича тажриба алмашиб қайтишади. Бу яхши.

Чунки бугун овқатланиш рациони ўзгаряпти, ўзимизда етиштириладиган экин тури кўпайяпти, одамлар ошхоналарга бориб овқатланишга ўрганди, тўқчилик бир замон.

Қўзиқорин ҳам жаҳон ошхонасида севиб истеъмол қилинадиган, турли овқат ва салатларда фойдаланиладиган ўсимлик ҳисобланади.

Кўкатчилик бўйича чемпион бўлган Янгийўл энди қўзиқорин етиштиришни ҳам бошлайди.

Yoshlar kundaligi
12.8K views10:49
Ochish/sharhlash
2024-02-26 12:35:22
ЯХШИ ЎҚИГАНЛАР УЧУН ЙЎЛКИРА ТЕКИН!

"Азиз ўқувчилар! Яхши баҳога ўқиганлар учун йўл кира бепул! Агар чечен тили ва адабиётидан ҳам 5 баҳога ўқисангиз, иккита текин йўл кирага эга бўласиз. Чиқишдан олдин кундалигингизни кўрсатинг! "

Чеченистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ташаббуси билан 22 февралдан бошлаб аълочи ўқувчилар жамоат транспортларидан бепул фойдаланиши йўлга қўйилди.

Болаларни ўқишга, она тили ва адабиётига қизиқтиришни ажойиб йўли экан-а...

Yoshlar kundaligi
14.2K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-02-26 10:21:19
#Тайинлов

Оҳангарон шаҳрига ҳоким тайинланди


Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

М. Ражаббоев 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институти, 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси халқаро бизнес ва иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
13.3K viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2024-02-11 06:08:33
#Туйғу

Атиргуллар очди чирой,
Қара, кўшки биллур сарой.
Юлдузлар ичра танҳо ой,
Азизимсан менинг, менинг азизим.

Шеър: Азим Суюн
Фото: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi
12.7K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-02-10 17:59:19
#Рекорд

Миразимовлар оиласининг вакиллари бўлган ушбу икки йигитча инстаграм тармоғида рекорд натижа қайд этди.

Миллатнинг бу фарзандларининг қуйидаги видеоси 4 ой давомида 200 миллион марта томоша қилинди. Мана буни натижа деса бўлади. Болажонлар оқибат тушунчасини шу сўзсиз видео орқали ўзбеклар мисолида бутун дунёга намуна қилишди.

Ота-оналарига респект

Yoshlar kundaligi
18.3K viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash
2024-02-10 15:11:05
#Кайфият

Ҳафта қандай ўтди? Эртага дам олиш куни. Оилангиз ва дўстларингиз билан саёҳатга боринг. Табиатга боринг, ҳаётдан завқланинг.

Табиатда ёқимсиз об-ҳаво, фасл йўқ. Ёқимсиз кайфият ва иллатларгина бор.

Сиз дунёдаги энг ёқимтой одамсиз, азизим.

P.S. Чиноз тумани, "Яллама" қишлоғидаги шаршара.

Yoshlar kundaligi
15.5K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash
2024-02-10 13:23:00
#Бир_рақам_шарҳи

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АШАДДИЙ ЖИНОЯТЧИЛАР ОРОЛИМИ?

Адлия вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси: Тошкент вилоятида ҳокимликлар, давлат ташкилотлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 2023 йилда жами 81 минг мартадан кўпроқ қонунбузилиши содир этилган!

Агар бу рақам рост бўлса, Тошкент вилоятида ишлар пачава. Ҳамма бир-бирини алдаётган бўлиб чиқади.

Агар бу рақам шиширилган, нотўғри факт бўлса, Адлия бошқармаси қўпол хатога йўл қўйди, Тошкент вилоятини устидан кулган бўлади.

Хўш, бу қандоқ гап бўлди? Қурилиш соҳасида қарийб 10 мингта қонунбузарлик содир бўлибди. Даҳшатли рақам. Уй-жой, коммунал соҳада бир йилда 49 мингта қонунбузарлик)))

Яна бир рақам: Тошкент вилояти ҳокимлиги, бошқа давлат корхоналари кунига 222 та қонунбузарлик содир этяпти, демоқда вилоят Адлия бошқармаси.

Нималар бўлаяпти ўзи?

Yoshlar kundaligi
25.0K viewsedited  10:23
Ochish/sharhlash
2024-02-10 12:08:05 ​#Танқид #Фикр

ЙПХ мутасаддилари диққатига!

Кўп қаватли уйлар атрофлари, мактаб ва боғчалар жойлашган ҳудудга киришни тақиқловчи йўл белгилари қўйилган.

Ҳолбуки, бу иш орқали шафёрлар йўл ёқасидаги уйига узоқ масофадан айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда.

Йўл ҳамманики. Шафёрлар ҳам шу халқнинг вакили, кимгадир ота, она, фарзанд, бобо. Уларни менсимасдан, йўл белгиларини ўрнатиш, кейин ЙПХ ходимлари рейдини ташкил қилиб, аҳолини норози қилиш кимга керак?

Эътибор беринг, ўша мактаб ёки боғчада болалар куннинг иккинчи ярмида бўлмайди. Икки сменали ўқиш бўлган тақдирда ҳам, оқшом маҳали йўлни икки томонлама қатновга очиш мумкин.

Масалан, А373 магистрали Оҳангарон шаҳри 5-кичик туман аҳолиси машина билан уйига кириш учун мана шундай тўсиқ қўйилган, аҳоли кескин норози бўлмоқда.

Шу йўлнинг собиқ туман ҳокимлиги олдидан ўтган қисмида ҳам қатнов бир томонлама қилиб, шафёрларга ноқулайлик туғдирилган.

Саволлар туғилади:

1) Тақиқловчи белгиларни вақтли қилиб жойлаш мумкинлигини Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ биладими ўзи? Масалан, мактаб ёки боғча ҳудудига оид алоҳида белгилар соат 07:00 дан, боринг ана, кеч соат 20:00 гача амал қилсин. Бошқа пайт одатий тартиб бўлса нимаси ёмон?

2) Мана шу йўл бўйи инфраструктураси янгитдан қурилиб, режа аҳолига тақдим қилинганда ички қатновлар учун икки томонлама йўл бўлиши ваъда қилинган. "Шахсан бош вазир Абдулла Арипов аҳоли билан мулоқотда шундай ваъда берган", демоқда оҳангаронликлар. Халқ бунга рози бўлиб, ҳовли-жойини қурилиш учун бўшатиб берган, инфраструктура бўлиши учун рози бўлган. Нега бу ваъда бузилди? Нега аҳолини бемалол алдаш мумкин деб ўйлайсизлар?

3) Йўл белгиларини ўрнатишда жамоатчилик фикри ўрганиладими ўзи?

Yoshlar kundaligi
15.0K views09:08
Ochish/sharhlash
2024-02-10 08:16:44
#Кайфият

Миср эҳромлари пойида «анжанча»сига ҳиром айлаётган ўзбегим гўзали

Ҳаёт гўзал, яшамоқ бахт! Кайфиятни туширманг, фақат олға!

Yoshlar kundaligi
16.1K views05:16
Ochish/sharhlash