Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-02-06 07:02:49 Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов лавозимидан озод этилди. Демак, катта эҳтимол билан қисқа фурсатда ҳудудга янги раҳбар тайинланади.

Yoshlar kundaligi
13.0K viewsedited  04:02
Ochish/sharhlash
2024-02-05 20:21:48
#Лирик_чекиниш

Ватан деса, дунёни
Икки четга сур, ўғлим,
Уйғон, ўғлим, тур, ўғлим!


Ботиржон Эргашев

Yoshlar kundaligi
22.8K viewsedited  17:21
Ochish/sharhlash
2024-02-05 16:39:20
Қўшниларда нима гап?

Истеъфога чиқарилсин: Токаев ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Роман Скляр Қозоғистон бош вазири вазифасини вақтинча бажариб туради – Baq.kz.

Баҳсларга чек қўйилади: Бишкек ва Душанбе топографик ишчи гуруҳлари 4 километрга яқин баҳсли ҳудудлар бўйича келишиб олди – Спутник Кыргызстан.

Тил қадри учун миллион: Россия Тожикистондаги рус мактаблари учун китоблар нашр этиш харажатларига 200 миллион рубль ажратади – Спутник Таджикистан.

Инсонпарварлик ёрдами: Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида юз берган авария туфайли сув ва иссиқликсиз қолган Қирғизистонга ёрдам сифатида суюлтирилган газ жўнатди – Хроника Туркменистана.

Янги йўллар излаб: Толибон темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ар-Раҳмон Шарафат билан учрашувда Гамма компанияси (Россия) Ҳирот, Нимроз ва Қандаҳор вилоятларидан Эроннинг Чобаҳор ҳудудигача темир йўл қуриш таклифини билдирди – Спутник Афганистан.

Yoshlar kundaligi
16.3K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2024-02-05 16:10:23
#Тайинлов

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий.

Тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Yoshlar kundaligi
16.9K viewsedited  13:10
Ochish/sharhlash
2024-02-05 12:03:04 ​#Хориж_тажрибаси

ХОРИЖДА КАСБ ТАНЛАШ: НИМАЛАРГА КЎПРОҚ ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?

Касбга йўналтириш муаммоси ҳар доим долзарбдир. Ҳар бир давлат эса бу вазифани ўзига хос тарзда, таълим тизими, менталитет ва кутилаётган натижани ҳисобга олган ҳолда ёндашади. Келинг, хорижий мамлакатлар тажрибасини кўриб чиқамиз.

Франция

Ўқувчилар ўрта синфда меҳнат бозорида долзарб бўлган барча касблар билан таништирилади. Сўнгра ўқитувчи ҳар бир ўқувчига ўз қобилиятига мос бўлган касбни танлаш бўйича тавсиялар беради.

Япония

Мамлакатда ушбу жараён рақамлаштирилган. Мактаб ўқувчиси уч йил ичида камида 48 марта профессионал тестларда қатнашиши шарт. Бу ўсмирнинг қобилиятлари ва кўникмаларига мос келган соҳани танлашга ёрдам беради.

АҚШ

Мактаб ўқувчилари кичкиналигидан бошлаб касб бўйича маслаҳатчилар билан биргаликда келажагини режалаштиришади. Ўрта мактабдан бошлаб ўқувчилар ҳар ёзда танлаган касблари бўйича ўзларини синаб кўришади ва тезда танлов қилишади.

Норвегия

Норвегияда мактаб ўқувчиларига "Касб танлаш тўғрисида маълумот" номли махсус фан ўқитилади. Касбга йўналтириш масалалари саккизинчи синфдан бошлаб интенсив равишда амалга оширилади. Натижалар ҳам ёмон эмас – ўқувчиларнинг 80 фоизи университетларга ўқишга киришади, ва тахминан 20 фоизи коллеж талабаси бўлишади.

Швеция

Швеция қонунчилигига кўра, мактаб ўқувчилари ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилишдан олдин маслаҳат олишлари керак. Таълим муассасаларида ўсмирларга истеъдодларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган "Ҳаёт зинапоясида қаерга бориш керак" касбий йўналиш дастури мавжуд.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
16.5K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-02-05 11:24:48 #Хабардормисиз

Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор масалаларга бағишланган видеоселектордан


Боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади;

мактабларда математика, физика, кимё, биология ва хорижий тиллар бўйича ўқув режа ва дастурлари халқаро стандартлар асосида янгиланади;

ўқувчи ва муаллимлар билимини баҳолашда халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS, PIRLS) босқичма-босқич жорий этилади;

мактабларда устахоналар ташкил этилади ва “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилади;

мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади. Ўқув курсини тамомлаб, имтиҳондан ўтган ўқувчиларга малака сертификати берилади;

мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади;

ҳар бир олийгоҳ, техникум
ва коллежда технопарк, лаборатория ва амалий мономарказлар ташкил этилади;

техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади;

коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин бўлади;

янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади.

Yoshlar kundaligi
18.9K viewsedited  08:24
Ochish/sharhlash
2024-02-05 08:17:23
Сўнгги соатларда

Ўрмон ёнғинлари авжида:
Чилидаги ёнғинлардан ҳозиргача 51 киши ҳалок бўлди. Ички ишлар вазири ёнғинларга қасддан ўт қўйиш сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда — The Guardian.

Президент топшириғи билан:
Қирғизистон президенти самолётида тўрт нафар бемор Туркияга даволанишга жўнатилди — Kg.24.

Ноёб лимон:
Буюк Британиядаги аукционда 285 ёшли лимон 1800 долларга сотилди — CNN.

Nokia энди тарихда: э
ндиликда Nokia бренди остида телефонлар чиқарилмайди. Компания бренддан фойдаланиш ҳуқуқини тугатмоқчи — Al Jazeera.

Якуний қарор:
Мбаппе жорий мавсум якунланганидан сўнг ПСЖдан "Реал"га ўтишга қарор қилди — Le Parisien.

Марҳумларни ёд этиб:
тунда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг чегара ҳудудларига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар хотирасига Ироқда мотам эълон қилинди — Iraqi News.

Yoshlar kundaligi
15.6K views05:17
Ochish/sharhlash
2024-02-04 16:11:02
#челленж

Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!

Тошкент вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси жамоаси челленжни давом эттириш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоасига чақириқ ташлади.

Yoshlar kundaligi
18.1K views13:11
Ochish/sharhlash
2024-02-04 16:01:40
#reklama

Farzandingizni MENTAL ARIFMETIKA darslariga bermoqchimisiz? Unda bu aynan siz uchun! YOSHLAR MARKAZIda MENTAL ARIFMETIKA kurslari yana yo‘lga q‘yildi.

Farzandingiz kursda nimalarga erishadi?

Yuqori tezlikda matematik amallarni bajarish
— Kuchli tasavvur
— Kuchli xotira
— Tez o'zlashtirish qobiliyati
— Barmoqlar orqali hisoblash
— Tasavvurni kengaytirish
Xalqaro olimpiadalarga qatnashish imkoniyati


Birinchi dars mutlaqo bepul. Shoshiling, joylar soni cheklangan.

Murojaat uchun: 99 891 98 19

Manzil: NURAFSHON shahri YOSHLAR MARKAZI binosi.

Yoshlar kundaligi
16.3K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-02-04 13:33:39


Япониядаги автомобил ҳайдаш маданиятини кўринг.

Yoshlar kundaligi
19.6K viewsedited  10:33
Ochish/sharhlash