Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-02-03 08:56:16 #Билдириш

ЎЗБЕКИСТОН-ҚАТАР: ЎЙИННИ ЁШЛАР БИЛАН КЎРИНГ!

Бугун соат 20:30 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйинни қуйидаги манзилларда жамоа бўлиб томоша қилиш мумкин:

Янгийўл тумани: "Гулистон" МФЙ ҳудудида жойлашган Баркамол авлод болалар ижодиёт мактабида;
Локация

Оҳангарон шаҳри: Ёшлар марказида;
Локация

Оҳангарон тумани: Ёшлар марказида;
Локация

Пискент  тумани: Маданият ва ёшлар марказида;
Локация

Чиноз тумани: спорт мактаби биносида;
Локация

Бекобод шаҳри: Ёшлар марказида;
Локация

Олмалиқ шаҳри: 7-мактаб биносида;
Локация

Қуйи Чирчиқ тумани: "Навқирон" МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида;
Локация

Бекобод тумани: Маданият маркази биносида;
Локация

Қибрай тумани: Тошкент давлат аграр университети фаоллар залида;
Локация

Чирчиқ шаҳри: Ёшлар маркази ёнидаги Кинокарвон залида;
Локация

Тошкент тумани: "IT scool" ўқув  маркази биносида;
Локация

Оққўрғон тумани: Навбаҳор маҳалласидаги 31-мактаб биносида;
Локация

Зангиота тумани: Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалида;
Локация

Янгийўл шаҳри: Маданият марказида;
Локация

Ангрен шаҳри: "Билим Зиё" ўқув маркази биносида;
Локация

Паркент тумани: Спорт мактабида;
Локация

Нурафшон шаҳри: Ёшлар маркази биносида;
Локация

Ўрта Чирчиқ тумани: "Файзобод" МФЙдаги 3-мактаб биносида;
Локация

Юқори Чирчиқ тумани: Султонравот маданият марказида;
Локация

Бўка тумани: Баркамол авлод болалар ижодиёт марказида.
Локация

Бўстонлиқ тумани: Ҳокимлик биносида.
Локация

Yoshlar kundaligi
22.6K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2024-02-03 08:19:36
#Кун_сурати

Янгийўл тумани, Ниёзбоши маҳалласидаги маданият саройи. Ёшлар бугунги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финал баҳсида мезбон Қатар жамоасига қарши тўп суради.

Олға, Ўзбекистон!

Yoshlar kundaligi
24.3K viewsedited  05:19
Ochish/sharhlash
2024-02-03 05:23:40
#Туйғу

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бу дунёда йигит дегичнинг бир дарди бўлади. Йигитнинг дарди ўлдим-куйдим бўлмайди. Ҳар йигитнинг орияти бус-бутун бўлсин. Эрнинг дарди элнинг орияти бўлади.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бугун ўзбек адабиётининг орият қўшиғини ёзган адиб Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Тоғай Муродни ўқимаган ўзбек - ўзбек эмас! Тоғай Муродни ўқимаган эрлар орият дарсини ўқимапти.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Адибимиз, мумтозимиз, буюгимиз, энг асилимиз - Тоғай Муродни ўқинг!



Тоғай Муродга

Момоси, мен Тарлонни
Осмонларга беркитдим.
Юлдузларнинг қўйнида
Кишнаб-кишнаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Армонларга беркитдим.
Орзуларнинг бўйнида
Нишлаб-нишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Музликларга беркитдим.
Совуқларнинг бўйида
Қишлаб-қишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Сўзлигимга беркитдим.
Хоинларнинг ўйига
Муштлаб-муштлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Ўзлигимга беркитдим.
Ғанимларим бурнини
Тишлаб-тишлаб юрибди.

Элёр Мурод шеъри.

Yoshlar kundaligi
16.3K views02:23
Ochish/sharhlash
2024-02-02 19:18:12 ​#тадқиқот

ХОНЛИКЛАР ДАВРИДА АРМИЯ
: МАВЗУГА НАЗАР

Сир эмаски, ҳар қайси давлатнинг сиёсий нуфузи унинг армиясига боғлиқ. Шунинг учун ҳам давлат бюджетининг катта қисми замонавий қурол-яроғ ва ҳарбийларнинг ойлик маошлари учун ажратилади.

"Ёшлар кундалиги" бу сафар хонликлар даврида ҳарбийларга ажратилган ойлик маош, имконият ва имтиёзларга қизиқиб кўрди. Демак, тарихга назар ташлаймиз.

БУХОРО АМИРЛИГИ

Бухоро амирлигида қўшин уч қисмдан иборат бўлган: пиёда аскар, отлиқ ва тўпчи. Пиёда аскарлар 800 тадан 2000 тагача, тўпчилар эса 250 нафар бўлиб, умумий мунтазам ва номунтазам қўшин 10 минг нафаргача бўлган. Аскарлар учун махсус ҳарбий кийим-бошлар ҳар уч йилда алмаштириб турилган.

Айрим пайтларда мунтазам қўшин аскарлари ойлик маош сифатида турли маҳсулотлар билан таъминланган. Кейинчалик алоҳида ойлик маош жорий этилган. Оддий аскар ҳар уч ойда бир тилла маош олган. Элликбоши ҳар ойда саксон беш танга, юзбоши бир ойда олти тилла, бош саркарда икки минг тилла танга маош олган.

Уруш вақтида ҳарбийларга ҳар куни бир тангадан берилган. Шунингдек, аскарлар солиқлардан озод этилган. Хизмат вақтида вафот этган аскарнинг оиласига маълум миқдорда пул ва кафанлик ҳам берилган. Ўзини кўрсатган ҳарбийлар учун ер ва мулк инъом этилган.

ҚЎҚОН ХОНЛИГИ

Бу хонлик қўшини Бухоро ва Хива хонликларига нисбатан кучлироқ эди. Қўқон хонлиги 30 мингга яқин отлиқ ва пиёда қўшинга эга бўлган.

Қўшин тўрт гуруҳга ажратилган: пиёда, отлиқ, артиллерия ва махсус бўлим. Армиянинг асосини отлиқ қисм ташкил этган. Ҳар бир отлиққа 80 тиллагача бўлган от ва эгар-жабдуқ берилган.

Ҳарбий хизматчилар унвонига қараб бир йилга 200 тангадан 8 минг тангагача маош олишган. Оддий аскарга бир йилда 43 танга, ўнбошига 65 танга, элликбошига 98 танга, юзбошига 147 кумуш танга тўланган. Уруш бошланиши олдидан юзбошига 2 тилла, оддий аскарга бир тилладан берилган.

ХИВА ХОНЛИГИ

Хива хонлигининг қўшини ҳақида манбаларда турлича фикрлар билдирилган. XVI-XIX асрларда хонлик ўртача 30-50 минг қўшин йиғиш имкониятига эга бўлгани айтилади.

Хонликда навкарлик хизматининг аниқ муддати белгиланмаган бўлиб, умрбод адо этилган ва вазифа отадан ўғилга мерос тариқасида ўтган. Фақат ёлғиз фарзандлар, бой ёки савдогарлар ҳамда вафот этганлар навкарлар рўйхатидан ўчирилган.

Навкарлар таъминоти хазина ҳисобидан тайинланадиган доимий маош (пул ва натура, яъни маҳсулот шаклида) ҳамда мавсумий таъминот (ҳосил йиғилган пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан улуш бериш) тарзида амалга оширилган. Юриш ва мудофаа жангларида алоҳида жасорат кўрсатган навкар ва ҳарбий мансабдорлар ер майдони, пул ёки қимматбаҳо буюмлар билан мукофотланган. Шунингдек, "ўнбеги", "баҳодир" унвонлари билан тақдирланган.

Уруш бўлмаган, тинчлик пайтларда армия хон ва унинг оиласини қўриқлаган. Чегара ҳимояси учун махсус қўшин тузилган бўлиб, тун-у кун чегарада хизмат қилишган.

"Ёшлар кундалиги" мухбири Тўхтамурод Асқаров тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
16.9K views16:18
Ochish/sharhlash
2024-02-02 18:58:20
#Ёшлар_ва_бизнесни_қўллаб_қувватлаш_йили

ЕТАКЧИ ЭНДИ ҲОКИМГА ЁРДАМЧИ!

Юк кўтарган юзага чиқади, деб бежиз айтишмаган. Нуриддин Аширқулов ўтган йили Боғишамол маҳалласида етакчи вазифасига киришганди. Машаққатдан чўчимайдиган, масъулиятни бир лаҳза унутмайдиган йигит қисқа вақт ичида ёшларнинг яқин инсонига айланиб улгурди.

Тиришқоқ йигит тезда мутасаддилар назарига тушди. Куни кеча у Бекобод шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi
16.2K views15:58
Ochish/sharhlash
2024-02-02 18:20:09
#сайёр_қабул

Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Бўка тумани "Янги ҳаёт" маҳалласидан келган Фурқат Султонов фаолиятини ривожлантириш учун муаммосини дангал қўйди.

Натижа қандай бўлди дейсизми? Муаммоси бугуннинг ўзидаёқ ҳал бўлганини унинг мамнун кўзларидан англаш қийин эмас. Ишларга омад, Фурқатжон!

Yoshlar kundaligi
15.7K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2024-02-02 14:51:24
Тайинлов

Бугун олий таълим ва телевидение соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди.

Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди. Аввалги вазир Иброҳим Абдураҳмонов Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди.

Бош вазир котибияти раҳбари Абдурашид Жўрабоев Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янги раиси этиб тайинланди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон МТРКга раҳбарлик қилиб келган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди.

Yoshlar kundaligi
16.9K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2024-02-02 12:46:16


Хитой уйга вазифаларни текширишнинг янги босқичида. Биз-чи?

Yoshlar kundaligi
18.7K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash
2024-02-02 11:57:38
ТАЙИНЛОВ

Арзиқулов Тўрақул Содиқович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Т. Арзикулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда  фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Yoshlar kundaligi
17.3K viewsedited  08:57
Ochish/sharhlash
2024-02-02 11:30:01
#Ретросурат

Нурафшон (аввалги Тўйтепа). 1998 йил.

Орадан 26 йил ўтибди. Хўш, сиз бу жойни танидингизми?

Yoshlar kundaligi
16.7K views08:30
Ochish/sharhlash