Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 113

2022-04-21 12:39:12
#тезкор

2021/2022 ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфлар учун босқичли имтиҳонлар ўтказилмайдиган бўлди.

9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
16.2K viewsedited  09:39
Ochish/sharhlash
2022-04-21 11:59:12
#Шоҳмот #Нурафшон

Вилоятимиз маъмурий марказида Ёшлар ишлари агентлиги кубоги учун шоҳмот мусобақаларига старт берилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
15.2K views08:59
Ochish/sharhlash
2022-04-21 11:28:01
#Бўстонлиқ #Санъат #Бўзатов2022

"Ёшлар овози" фестивалининг туман ва шаҳар босқичлари якунланмоқда. Энг истеъдодлилар сараланиб, вилоят босқичига йўл олишди.

Бўстонлиқ туманида ҳам танловнинг ҳудудий босқичи зўр кайфиятда ўтказилди. Ёшлар куни кеча вилоят босқичида иштирок этиш учун йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг финал босқичи май ойида Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида ўтказилади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
15.3K views08:28
Ochish/sharhlash
2022-04-21 10:43:37
#табассум_time

Қиз анча "шустрый" чиқиб қолдику

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
15.4K views07:43
Ochish/sharhlash
2022-04-21 09:03:25
#спорт

Бугундан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақасининг Streetworkout бўйича маҳалла босқичига старт берилди.

Қуйидаги ҳавола орқали Тошкент вилоятидаги манзиллар билан танишишингиз мумкин:

МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТАДИГАН МАҲАЛЛАЛАР

Эслатма: мусобақада иштирок этиш учун маҳаллангиздаги ёшлар етакчиси билан боғланинг. Ёшлар етакчисининг алоқа маълумотларини @Smartmahallabot телеграм ботидан топишингиз мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
16.4K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-04-21 08:07:50
#расмий

"Янги қурилган санаторий канализацияси Тошкент денгизига оқизилмоқда" сарлавҳали видеомурожаат юзасидан "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ муносабат билдирди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ бош муҳандиси Р. Ҳокимбоев бошчилигида жамиятнинг Пискент тумани бўлими раҳбари И.Қосимов ва бошқа мутахассислар тезкорлик билан Пискент тумани "Дўстлик" МФЙ Янгиобод кўчасига бориб, муаммони ўрганишганда ҳақиқатдан ҳам ушбу кўчада жойлашган "Ўзбекнефтгаз" ташкилотига қарашли дам олиш масканидан чиқувчи оқава сувлари оқава сув тармоғи мавжуд бўлмагани сабабли "Тошкент денгизи"га оқизилаётгани маълум бўлди ва бу ҳақида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига маълумот киритилди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ томонидан ҳудуд аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 2-ярим йиллигида 1 дона сув минораси ҳамда 1 км ичимлик сув тармоғи ётқизиб беришга келишилди
.

Р.S: Кутамиз ва "Ёшлар кундалиги" мавзуга яна қайтади.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
22.7K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-04-21 06:01:53
#огоҳ_бўлинг

БЎСТОНЛИҚДА ҚОР КЎЧИШ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

"Ўзгидромет" 2022 йил 20-25 апрель кунлари Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб денгиз сатҳидан 2 минг метр юқори қисмида қор кўчиш хавфи борлигини маълум қилди.

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
23.1K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-04-21 05:33:18
#хайрлитонг

Агар сизда ички қўрқув бўлса, ҳаёт сизга фақат қўрқувдан иборат вазиятларни беради.

Агар сизда ички агрессия кучли бўлса, ҳаёт сизга ташланади, яъни доимий агрессияда умр кечирасиз.

Агар сизда доимий норозилик бўлса, ҳаёт сиз учун бунданда купроқ норозилик вазиятларини етказиб беради.

Демак сизнинг ҳаётингиз, кунингиз бу сизнинг ўй-хаёлларингиз натижасидир.

Бир қаранг-а, ҳаёт гўзал, жудаям гўзал, атрофда яхши инсонлар, яхшиликлар кўп.

Хайрли тонг, қалби гўзал қадрдоним!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
23.1K viewsedited  02:33
Ochish/sharhlash
2022-04-20 21:15:16 #мулоҳаза_учун

Берувчи қўл яхшироқ

Бир ота ўғлидан ишлаб тирикчилик учун пул топиб  келишини талаб қилди. Ўғил унинг талабини бажариш учун йўлга тушди. Бироқ бир неча соат ўтмасиданоқ  ўғил қайтиб келди.

Отаси:
- Нима учун қайтдинг?
Ўғил:
- Эй, отажон! Мен дарахт остида ўтирган эдим, бир пайт ўлими яқинлашиб қолган бир касал қарғани кўрдим. У қандай қилиб ризқ топади, деб ўзимга савол бериб турган эдим, тўсатдан шер катта ўлжа билан келиб,  ундан ўзи тусаганича тановул қилди. Қорни тўйгач, қолганини  ташлаб кетди. Ўша заҳоти ҳалиги хаста қарға шердан қолган ўлжа билан озиқланди. Ризқ кафолатланган эканку, деб қайтиб кела қолдим, - деди.

 Ота:
- Ўйлаб кўрчи, ўғлим. Бошқалардан ортиб қолган қолдиқ ҳисобига яшайдиган қарға бўлиб яшаш яхшими ёки ўзини-ўзи таъминлаб, яна бошқаларга  ҳам берадиган шер бўлиш яхшими? Бошқалардан келадиган ёрдамни кутиб яшаш яхшими ёки ўзинг меҳнат қилиб топганинг яхшими? Эсингдан чиқарма, берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир!

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
25.9K views18:15
Ochish/sharhlash
2022-04-20 19:58:35
#анабўлмаса

Шимолий Кореяда 70-80 қаватли уйлар қурилмоқда. Аммо уларда лифт йўқ. Сув чиқиши ҳам муаммо.

Масалан сиз 80-қаватга пиёда чиқармидингиз?

Каналга уланиш:
https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
25.4K viewsedited  16:58
Ochish/sharhlash