Get Mystery Box with random crypto!

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi yoshlar_kundaligi_rasmiy — Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Kanaldagi mavzular:
Танқид
Ойдинда
Абитуриентлар
Оддий
Kanal manzili: @yoshlar_kundaligi_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.29K
Kanalning ta’rifi

Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-03-18 11:18:20
ҚЎШНИЛАРДА НИМА ГАП?

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги мактабларни 12 йиллик мажбурий таълимга ўтказмоқчи. Хўш, бу борада бошқа қўшниларимизда вазият қандай?

Туркманистон

Туркманистон мактаблар 12 йиллик, шулардан 10 йили мажбурий таълим ҳисобланади. 10-синфни битирганлар ўрта маълумотга, 12-синф битирувчилари эса умумий ўрта маълумотга эга бўлишади.

Тожикистон

Тожикистонлик болалар мактабларда 11 йил ўқишади. 2020 йилда ҳукумат барча умумтаълим мактабларини 12 йиллик тизимга ўтказишни режалаштирган эди, аммо бу ҳали амалга ошмади.

Қозоғистон

Қозоғистон 2025 йилга қадар 12 йиллик таълимга тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда. Бу қозоқ тилини лотин ёзувига ўтказиш билан ҳамоҳанг тарзда амалга оширилади. Лекин ҳозирда мажбурий таълим 11 йил.

Yoshlar kundaligi
14.8K viewsedited  08:18
Ochish/sharhlash
2024-03-18 09:50:03 #кайфият

«Опен бюджет» ҳақида мақоллар

Бошингга қилич келса ҳам, опен бюджетга овоз бер.

Овоз бермаганнинг асфальтланган кўчада юришини кўр.

Овоз берганнинг бетига қарама.

Дўст опен бюджетга овоз сўраганингда билинади.

Опен бюджет билан обод кўчанг, гар бўлса у вайрона ҳам,
Гар смс бўлмаса, вайронадир кошона ҳам.

Овоз берган кишини, тиллодан қил тишини.

Берилган овоз - отилган ўқ.

Овозинг ҳалол бўлса кўчада бер.

Йигит кишига 40 овоз ҳам кам.

Олтин олма, овоз ол, овоз олтин эмасми?

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, опен бюджетга овоз берган гапирсин.

Опен бюджетдан аразласанг, кўчангга зарар...

Мақолларни изоҳларни давом эттиринг

Yoshlar kundaligi
20.5K views06:50
Ochish/sharhlash
2024-03-18 08:44:49
#Анабўлмаса

Оҳангарондаги "цемзавод" 7 млрд. сўм жарима тўлайди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан аниқланишича, Оҳангарон туманидаги МЧЖ сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатисиз 12 млрд. сўмлик цемент ишлаб чиқараётган бўлган.

Ҳолат юзасидан 7 млрд. сўм жарима санкцияси қўллаш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.

Yoshlar kundaligi
14.0K views05:44
Ochish/sharhlash
2024-03-18 07:42:00
САЙЛОВ-2024: ҒАЛАБА ПУТИН ТОМОНДА!

Россия Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Владимир Путин Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловларда 87,32 фоиз овоз тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Қайд этилишича, Москва вақти билан бугун, 18 март куни соат 07:00 ҳолатига бюллетенларнинг 99,43 фоизи санаб чиқилган.

Маълумот учун: мазкур сайлов Путин учун бешинчиси ҳисобланади. Эндиликда у 2030 йилгача давлат раҳбари сифатида фаолият юритади.

Yoshlar kundaligi
14.9K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2024-03-18 06:56:52
#Туйғу

Севги! Сенинг ширин тилингдан
Ким ўпмаган, ким тишламаган?
Дардинг ёйдай тилиб кўксудан,
Ким қалбида қонлар тўкмаган?

Шеър: Усмон Носир

Образда: Бахтиёр Қурбон, Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
14.6K viewsedited  03:56
Ochish/sharhlash
2024-03-17 18:36:46
#тарихга_назар

Чангалга туширган ҳам, ундан қутқарган ҳам от эди...

От йигитнинг садоқатли йўлдоши, дейишади. Қадимдан саркардаларнинг ярим баҳодирлигини тулпори билан боғлашгани ҳам бежиз эмас. Хоразмшоҳларнинг сўнгги вакили Жалолиддин Мангубердининг ҳаётида ҳам от билан боғлиқ қизиқ воқеалар кўп бўлган.

1221 йил баҳор-ёз ойларида Жалолиддин Мангуберди мўғулларга қарши аёвсиз курашга бел боғлаб, уларга бир неча марта қақшатқич зарба берганидан кейин Қобул дарёси бўйидаги Парвон даштида Чингизхоннинг моҳир саркардаларидан бири – Шихи Қутуху нўён бошчилигидаги 45 минглик мўғул қўшинлари устидан ғалабага эришди.

Лекин бу ғалабанинг ўзи Жалолиддин учун ҳалокатли бўлди...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ
15.8K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash
2024-03-17 16:11:29
#кайфият

Қинғир ишнинг қийиғи 40 сонияда ҳам чиқар экан

Yoshlar kundaligi
15.2K views13:11
Ochish/sharhlash
2024-03-17 11:51:42
#Жараён

Айни пайтда давом этаётган умумхалқ ҳашаридан лавҳалар.

Сенат раиси Танзила Норбоева Янгийўл тумани «Қирсадақ» маҳалласи хотин-қизлари билан ҳашарда қатнашди.

Yoshlar kundaligi
15.7K views08:51
Ochish/sharhlash
2024-03-16 13:29:46
#Бола_тилидан

– Энг ёмон кўрган одамингиз борми?
– Бор, қалбимда қолиб кетган


Бизнинг ҳамкор: Пискент тумани 17-ДМТТ

Yoshlar kundaligi
13.2K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-03-16 11:27:42
#Биласизми

Юқоридаги реклама ролиги "Pepsi" компанияси тарихидаги энг яхши маркетинг юришлардан бири бўлган.

Роликда "Pepsi" ҳар доим "Coca cola" дан бир поғона баландда туриши кўрсатилган. Кола фақат пепсига олиб борувчи йўл сифатида ифодаланган.

Видео тарқалгач, "Coca cola" компанияси "Унинг маҳсулотини оёқости қилиш" айби билан "Pepsi"ни судга беради ва каттагина жарима тўлатишга эришади. Аммо шу чиқиш сабаб савдоси кескин ошиб кетган "Pepsi"га, бу жарима чивин чаққанчалик ҳам таъсир қилмайди.

Хулоса қилиш мумкинки, "Pepsi"нинг ўша пайтдаги маркетологи воқеалар ривожини олдиндан прогноз қила олган. Яъни, "Coca cola" билан судлашиш, бу орқали ўз маҳсулотига инсонлар ишончини янада ошиши, жарима суммаси ҳам келадиган фойда олдида ҳеч нарса бўлмай қолиши, ҳаммаси пухта режалаштирилган. Ҳар холда ўша замон инсонлари узоқ вақт давомида "Кола, Пепсичалик маҳсулот ишлаб чиқаролмаётгани учун жириллаб, уни судга берибди" деган хулосада юришган.

Yoshlar kundaligi
13.6K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash