Get Mystery Box with random crypto!

Ангрен ИЭС табиатга етказилган зарар учун ярим миллиард сўмдан | Yoshlar kundaligi | Rasmiy



Ангрен ИЭС табиатга етказилган зарар учун ярим миллиард сўмдан ортиқ товон тўлайди

Тошкент вилояти экологлари Ангрен иссиқлик электр станциясини жаримага тортди.

Бунга корхонадаги чиқиндилар манбаларидан олинган намуналарда углерод оксиди 4,3 баробар, азот оксиди 7,6 баробар, бошқа манбада азот оксиди 15,2 баробар кўп бўлгани сабаб бўлган.

Хусусан, 2022 ва 2023 йилларда атмосфера чиқиндилари стандартидан ошиб кетгани учун Ангрен иссиқлик электр станцияси 533,6 миллион сўм компенсация тўлайди.

Yoshlar kundaligi