Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Юқоридаги реклама ролиги 'Pepsi' компанияси тарих | Yoshlar kundaligi | Rasmiy

#Биласизми

Юқоридаги реклама ролиги "Pepsi" компанияси тарихидаги энг яхши маркетинг юришлардан бири бўлган.

Роликда "Pepsi" ҳар доим "Coca cola" дан бир поғона баландда туриши кўрсатилган. Кола фақат пепсига олиб борувчи йўл сифатида ифодаланган.

Видео тарқалгач, "Coca cola" компанияси "Унинг маҳсулотини оёқости қилиш" айби билан "Pepsi"ни судга беради ва каттагина жарима тўлатишга эришади. Аммо шу чиқиш сабаб савдоси кескин ошиб кетган "Pepsi"га, бу жарима чивин чаққанчалик ҳам таъсир қилмайди.

Хулоса қилиш мумкинки, "Pepsi"нинг ўша пайтдаги маркетологи воқеалар ривожини олдиндан прогноз қила олган. Яъни, "Coca cola" билан судлашиш, бу орқали ўз маҳсулотига инсонлар ишончини янада ошиши, жарима суммаси ҳам келадиган фойда олдида ҳеч нарса бўлмай қолиши, ҳаммаси пухта режалаштирилган. Ҳар холда ўша замон инсонлари узоқ вақт давомида "Кола, Пепсичалик маҳсулот ишлаб чиқаролмаётгани учун жириллаб, уни судга берибди" деган хулосада юришган.

Yoshlar kundaligi