Get Mystery Box with random crypto!

Xushnudbek.uz

Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz X
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi xushnudbek — Xushnudbek.uz
Kanaldagi mavzular:
Қурбонлик
Перевод
Euro
Abituriyent
Kanal manzili: @xushnudbek
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 551.00K
Kanalning ta’rifi

Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!
•youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev
•fb.com/xushnudjohn
•twitter.com/xushnudbeck
•instagram.com/xushnudbek
•tiktok.com/@xushnudbekofficial
Reklama uchun:
@xushnudbekreklama

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 404

2022-01-24 18:14:35 Кинематография агентлигидаги манфаатлар тўқнашуви масаласини Бош прокуратура ўрганади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухолиқов) томонидан берилган давлат буюртмалари асосида “Sevimli” телеканали (“Master Media Production and Broadcast” МЧЖ) иштирокида “Орзулар палатаси” ва “Тузоқ” сериаллари суратга олинган.

“Орзулар палатаси” сериали учун 1,5 млрд, “Тузоқ” сериали учун 1,8 млрд сўм пул маблағлари Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖга ўтказиб берилган.

Шунга кўра, Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухаликов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган, деган хулосага келинган.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.


@xushnudbek
116.4K views15:14
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:43:04 РАСМАН: 2022 йил 25 январдан чегарада экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

Камида 48 соат олдин топширилган манфий натижали ПЗР тест натижаси бўлса кифоя, Ўзбекистонга киришга рухсат этилади.

Аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди — ССВ.


@xushnudbek
174.2K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:14:32
Чегарада пуллик экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинмоқда

Ёдингизда бўлса, Республика махсус комиссиясининг қарори билан халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс-тест олиш талаби жорий этилган эди. Текинга эмас, албатта. Ижтимоий тармоқларда бу “5 долларлик тест” номи билан кенг муҳокама қилинди.

Олган маълумотларимизга кўра, энди шу тартиб бекор қилинадиган бўлди.

2 кун олдин “Менимча” кўрсатувида ҳам ушбу ҳолат танқид қилинганди.

“Экспресс-тестнинг жорий этилишида пул ишлашдан бошқа мақсадни сезмаётган одамларга бирорта ташкилот шу пайтгача расмий муносабат бергани йўқ”, - дейилганди кўрсатувда.


@xushnudbek
173.1K views12:14
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:01:23 Бизнес деярли ҳар доим таваккал устига қурилади. Бу қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорликка ҳам тегишли. Аммо кузатилиши мумкин бўлган хавфларни ўрганиб, тегишли стратегия ишлаб чиқилса, муваффақиятга эришиш эҳтимоли ўз-ўзидан ошади.

Ўзбекистон гарчи серқуёш ва экин етиштириш учун қулай тупроқ ҳамда иқлим шароитларига эга мамлакат бўлса-да, сув, экин майдонлари танқислиги, зараркунанда ҳашаротлар каби муаммоларга кўз юмиб бўлмайди. Шунингдек, кучли рақобат шароитида қишлоқ хўжалигида чуқур билим ва амалий тажрибасиз нимагадир эришиш қийин.

Фермерлик соҳасидаги бугунги кунда долзарб бўлган билимларни, қолаверса, самарали бизнес режа тузиш, етиштирилган маҳсулотларни замонавий маркетинг усуллари орқали сотишни Фермерлар мактабининг БЕПУЛ курсида ўрганиш мумкин.

Ариза қолдириш учун: @fermerlar_maktabi_bot

1216
+998955008010
+998955008001

Instagram | Facebook | Telegram | Bot | Facebook
Реклама
164.4K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-24 13:58:02
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№40, 24.01.2022 й.) билан, Мирзаев Баҳодир Суюнович “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар университетнинг биринчи проректори лавозимида ишлаб келаётган эди.


@xushnudbek
175.2K views10:58
Ochish/sharhlash
2022-01-24 12:30:44
Қарши давлат университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, ҚарДУ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинган, лекин Қашқадарё Экология бошқармаси ҳар сафар рад қилган.

Шунга қарамасдан, университет ҳудудидаги жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланган.

Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267,5 миллион сўм миқдорида ҳисобланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Булар одам бўлмайди


@xushnudbek
179.1K views09:30
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:42:04
Бохадир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.


@xushnudbek
182.2K viewsedited  07:42
Ochish/sharhlash
2022-01-24 10:00:50 ​"Asaxiy Books” жаҳон адабиётининг энг машҳур асарларидан бири Теодор Драйзернинг «Сармоядор» романини қайта таржима қилибди.

АҚШ классик адабиётининг энг қизиқарли романларидан бири молиячи Фрэнк Каупервуд ҳаёти ҳақида. Банкир оиласида туғилган йигит қандай қилиб жуда тез бойиб кетиши ва ундан сўнг атрофидаги молия дунёси билан бошланадиган муаммолар ҳақида китоб сизга жуда ўзига хос тилда сўзлаб беради.

Сиз китобда Фрэнкнинг севги тарихи, ўйлари, фикрлари, бойликка эришиш йўлида қандай воситалардан фойдаланганлиги билан танишасиз. ХIХ аср ёввойи капиталистик муҳитини Теодор Драйзер Филадельфиядаги курашлар орқали маҳорат билан очиб беради. Унда шахслар ўртасида иқтисодий ва сиёсий қудрат учун кураш, коррупциянинг табиати ва услублари, ҳокимият учун яширин дипломатик ўйинлар бизга китоб орқали бугунги замонга назар солиш имконини беради.

Орамизда бугун ҳам Фрэнк Каупервудлар бор эмасми? ХIХ асрдаги АҚШдаги муҳит бугун дунёнинг қайсидир мамлакатларида амал қилмаяптимикин? Хуллас, сизни қизиқарли, ҳаяжонли, ўйлашга ва фикрлашга мажбур қиладиган ажойиб китоб мутолаасига таклиф қиламиз.
Ишонинг, бу китобни ўқигандан афсус қилмайсиз.

Китобни харид қилиш: https://asaxiy.uz/s/BPZoiWkNxg

Буюртмалар Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туман ва қишлоқларига тезкор етказилади.
Ижтимоий реклама
187.5K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-01-24 07:03:07
Агар бошланаётган янги ҳафтада ечимини кутаётган бир қанча муаммоларингиз борлиги ҳақида ўйлаб, сиқилаётган бўлсангиз унда албатта ушбу видеони кўринг.

Шунда кўплаб майда ташвишларингизни муаммо дейишга уялиб қоласиз, Аллоҳга шукроналар айтасиз.

Ҳафтангиз хайрли ўтсин!


@xushnudbek
245.5K views04:03
Ochish/sharhlash
2022-01-23 09:20:55
«Лох»га айланманг!

Бугун ўта арзонга телефон сотаман, деб одамларни алдаш кўпайиб кетди.

Бу қандай бўлади?

iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан анча арзон нарх айтишади;

Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади. Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";

Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз ТАМОМ!

Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ечиб олишади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, кейин ечиб олишади.

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизларни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданиб қолмасин.


@xushnudbek
288.5K views06:20
Ochish/sharhlash