Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил ҳам одатдагидек ўқитувчи ва ота-оналардан мактаб таъмир | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Бу йил ҳам одатдагидек ўқитувчи ва ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғиш ишлари бошланса керак

Мактабларнинг мавсумий равишда такрорланиб турувчи муаммолари бор. Шулардан бири "ремонт" масаласи. Қонунчиликда «ремонт» учун пул йиғиш тақиқланган бўлсада, аммо бу ҳолат ҳар йили такрорланаверади. Чунки бунинг авж олишига сабаб бўладиган омиллар бартараф қилинмаган ва бундан кейин ҳам қилинмаса керак.

Мактаб таъмири битгунича ҳамма томошабин бўлиб қараб туради. Бу ҳақда неча маротаба ёзилади, йиғди-йиғдилар ошкор бўлади ҳатто ОАВда ҳам ёритилади, аммо мутасаддилар биргина баёнот билан қутилиб кетаверади. Муаммо эса ҳал қилинмайди. Мактаблар учун ажратиладиган харажатлар сметаси ҳам очиқланмайди.

Ўзи нима учун педагоглар ҳар йили мактабни таъмирлашни ўйлаб бошини қотириши керак? Аксига олиб ўқитувчилар ҳам жуда қўрқоқ бўлади, мактабларни таъмирлаш керак бўлиб қолса, ҳоким йиғилиш қилиб, битта яхшилаб директорларга бақириб берса, ўз-ўзидан мактаблар таъмирланиб кетаверади.

Хуллас, бизни таълимимиз тузалмас касаликка йўлиққанми дейманда. Шу кунгача нечта вазир алмашди, лекин муаммоларимиз ҳалиям алмашмадида.

https://t.me/xalqtaliminfo