Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Умумий ўрта таълимга оид айрим терминлар Педаго | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

#Биласизми

Умумий ўрта таълимга оид айрим терминлар

Педагог
- (юнон тилидан — παιδαγωγός бола етакловчи) — педагогика мутахассиси, болалар ва ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланувчи, шу соҳа бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахс

Педагог ходимлар — халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар;

Раҳбар ходимлар — халқ таълими ташкилотлари ва уларнинг таркибий бўлинмаларида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари мутахассислари;

Давлат таълим муассасаси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган, давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим берадиган муассаса;

Умумий ўрта таълим – таълим тури ҳисобланиб, 1-синфдан 11-синфгача бўлган таълим олиш даврини ўз ичига олади. Умумий ўрта таълим қуйидаги даврларга бўлинади:

бошланғич таълим – 1-4-синф;

таянч ўрта таълим – 5-9-синф;

ўрта таълим – 10-11-синф.

https://t.me/xalqtaliminfo