Get Mystery Box with random crypto!

'Зудлик билан топшириқни бажаринг' - педагогларнинг оғриқли му | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

"Зудлик билан топшириқни бажаринг" - педагогларнинг оғриқли муаммоси

Бизнинг иш ташкил этиш жараёнимизда қизиқ бир ҳолат учрайди. Яъни, юқоридан келган барча топшириқларни зудлик билан бажарилишини талаб қиламиз.

Соат 9:00 да келган топшириқ ижроси 10:00 га қадар бажарилиши шарт. "Зудлик билан, фалончи семинарга ўқитувчилар етиб борсин", "Зудлик билан мана бу жадвални тўлдириб беринг", "Зудлик билан мактабда фалон мавзуда йиғилиш ўтказиб расмга тушинг". Деярли аксарият топшириқлар шу кўринишда бўлади.

Унинг сифати ёки бу ишлар нима учун қилиняпти, кимга қандай фойда бериши ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳамма "робот" каби ишлайди.

Педагоглар эса ўз иши қолиб, умуман фаолиятига алоқаси бўлмаган ишлар билан ҳалиям банд. Фикрлашимиз, дунёқарашимиз ўзгармас экан "зудлик билан" бажариладиган ишларга кўмилиб юраверамиз азизлар.

https://t.me/xalqtaliminfo