Get Mystery Box with random crypto!

Сўровномада иштирок этган ўқитувчиларнинг 72 фоизи маошлари ош | Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Сўровномада иштирок этган ўқитувчиларнинг 72 фоизи маошлари оширилиши лозим деб ҳисоблашган

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан Ўзбекистонда TALIS-2018 халқаро тадқиқотлар талаблари асосида 2021 йилда ўтказилган сўровнома ҳисоботига кўра ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг 72 фоизи ўз маошларини оширилиши лозим деб ҳисоблашган.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг иш хақи (маоши) муаммоси ўзбекистонликлар томонидан ҳам эътироф этилиб, уни ёш педагог кадрларнинг мактабга ишга боришларини истамаслигининг асосий сабаби сифатида кўрсатган. (55%)

Респондентларнинг учдан бир қисми ўз маошидан қониқади, 45%и эса норози, 23%и эса қатъий норози. Шубҳасиз, у деярли бир овоздан иложи бўлса, иш ҳақи ошириш учун зарур деб ҳисоблаган охирги икки категориялар ҳисобланади.

Бу 2021 йилда ўтказилган тадқиқот натижаси ҳисобланади. Аммо, маош масаласи ҳалиям кун тартибимиздан ўрин эгалламаган. Саноқли ўқитувчилар юқори маош оляпти дегани бу ҳамма ўқитувчиларнинг турмуш шароити яхши деган маънони англатмайди.

P.S: Одиий мисол, каналда ўтказилган сўровнома натижаси ҳам ўқитувчиларнинг неча фоизи паст ойлик олаётганини кўрсатиб турибди.

https://t.me/xalqtaliminfo