Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov

Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov X
Telegram kanalining logotibi xalqtaliminfo — Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Kanal manzili: @xalqtaliminfo
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 67.74K
Kanalning ta’rifi

Ambassador of @profiuniversity
xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo
Murojaat uchun: @savollar_murojaat_bot

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 107

2023-04-26 07:53:18 #Мулоҳаза

Бизнинг таълим сиёсатини белгиловчи шахсларга соҳа бўйича олиб бориладиган илмий назария ва изланишлар, илмий тадқиқот натижалари умуман қизиқ эмас.

Энг ёмони шундаки, улар ҳаёлларига келиб қолган ҳар қандай амалиётни тизимга жорий қила олишади. Бундан ҳам ёмони соҳа бўйича фундаментал билими йўқлар ҳам бу тизимда бемалол ишлай олади.

Улуғбек Пўлатов

Xalq ta'limi Info
29.0K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:20:21 #Биласизми

Умумтаълим муассасалари текшириш ўтказиш вақтида адвокат хизматидан фойдаланиши мумкин


Вазирлар Маҳкамасининг 352-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра умумтаълим муассасалари текшириш ўтказиш вақтида адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, умумтаълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

фаолияти режали текширилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш;

текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиш;

текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материалларни тақдим этмаслик;

текшириш тугаган куни текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхасини беришни талаб қилиш;

текширишга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этмаганлик, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома мазмуни ва текширувчилар томонидан текширишга алоқадор бўлмаган ҳар қандай қўшимча кўрсатмалар бериш юзасидан юқори турувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга шикоят қилиш.

https://t.me/xalqtaliminfo
31.9K views16:20
Ochish/sharhlash
2023-04-25 18:43:23
3 daqiqada o’quvсhilaringizni darsga qiziqtirib qo’yuvchi metodlar o’rganishni xohlaysizmi?

Shovqinli va sinf xonada ko’p o’quvchi bilan ishlash;

Qanday qilib o’quvchilarni darsga qiziqtirish usullari;

O’quvchilaringiz uchun eng sevimli ustoz bo’lish yo’llarini o’rganishni xohlaysizmi?

Sizlar uchun “Shovqinli sinf bilan ishlash” nomli Bepul onlayn Workshop tashkil qilayapman.

Bu Workshopda o’rgatgan metodlarimni xohlagan sinfingizga, faningizga qo’llasangiz bo’ladi.

Bepul Workshop ertaga 20:30 da boshlanadi.

Ro’yxatdan o’tish:

https://t.me/+gXbH3LQaTFsyMTQy

https://t.me/+gXbH3LQaTFsyMTQy
29.7K viewsedited  15:43
Ochish/sharhlash
2023-04-25 11:34:03 Таълимга оид янги ташкил этилаётган марказ қандай вазифаларни бажаради? Маълумки, президентнинг тегишли қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилмоқда. Марказнинг асосий вазифалари қилиб: таълим жараёнига инновацион…
36.0K viewsedited  08:34
Ochish/sharhlash
2023-04-25 11:23:52 Таълимга оид янги ташкил этилаётган марказ қандай вазифаларни бажаради?

Маълумки, президентнинг тегишли қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилмоқда.

Марказнинг асосий вазифалари қилиб:

таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини жорий қилиш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, қисқа муддатли, шу жумладан хусусий ўқув курслар (кейинги ўринларда - ўқув курслари)нинг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштириш;

таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагогик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш учун шарт-шароит яратиш;

таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнлари ва кадрларни тайёрлаш сифатини мониторинг қилишда, таълим олувчиларнинг билими таълим стандартлари ва талабларига мувофиқлигини таҳлил қилишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикасида таълим сифати соҳасида халқаро дастурлар ва тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштириш;

таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, таълим жараёнида жаҳон илм-фани ва технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш;

таълим соҳасидаги илғор амалиётни ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш белгиланди.

https://t.me/xalqtaliminfo
37.5K views08:23
Ochish/sharhlash
2023-04-24 18:50:47 Таълимга оид ташкилотлар сони ҳам кўпайиб боряпти...

Президентнинг тегишли қарори билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилмоқда. Ушбу марказ Республика таълим марказининг 34 та штат бирлигини ҳамда фаолияти тугатилаётган Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий марказининг 18 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига ташкил этиляпти.

Жудаям қизиқ... Тизимда деярли ҳар йили ўзгариш бўлмоқда, аммо таълимда ўзгариш бўлмаяпти. Бир ташкилотни тугатамизда, яна биттасини очамиз. Таълимга масъул шунча ходим эса нима қиларини билмай, муаммоларни тушунмай юраверади.

Таълимга оид ташкилотлар ҳам кўпайиб кетяпти. Ягона вазирлик қилиши керак бўлган ишларни ҳам секин аста бошқаларга юклаб беришяпти. Кўрамиз, 5-10 йилда бу тажрибамиз мевасини...

https://t.me/xalqtaliminfo
15.4K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2023-04-23 17:50:42 Аслида педагогик юклама қанча бўлиши керак?

Педагогик юклама аслида қандай бўлиши ҳақида айтиш учун яна Финляндияни мисол қилиб келтирамиз. Чунки, бу мамлакат кам вақт сарфлаб ҳам юқори натижаларга эришиб келяпти.

Финляндияда тўлиқ ставкада ишлаш 24 соатни ташкил этиб, шундан 15 дақиқали танаффусларни олиб ташлайдиган бўлсак, ўқитувчига кўпи билан 18 соат ўқув юкламаси қолади.

Финляндия таълим мўжизаси китобида ёзилишича, уерда мактаб биноси соат 16:00 дан кейин бўм-бўш бўлиб қолади. Қандайдир қўшимча юклама, ўқувчиларни «бўш вақтини» мазмунли ўтказиш ҳақидаги ортиқча ишларсиз. Ўқувчи ҳам ўқитувчи ҳам таълимдан шу сабабли безиб қолмайди.

Бизда кўпроқ ташқаридан қараганда чиройли кўрсатиш учун таълим берилади деб ўйлайман. Сабаби, натижаларимиз ёмон. Ўқитувчиларимиз ҳам маошини кўпайтириш учун 1.5 ставкада ишлашга мажбур. 1000 доллар ойлик ҳам айнан шунча юкламага асосланган. 1.5 ставкада шунча педагогик юклама билан ишлаш жуда оғир юк аслида.

https://t.me/xalqtaliminfo
30.9K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:40:16 #Биласизми

Байрам кунлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланиши керак

Маълумки, байрам арафасида президентнинг тегишли қарори билан 3 кун баъзан эса 5 кунгача қўшимча дам олиш кунлари белгиланади. Аммо, айрим ҳудудларда мана шу дам олиш кунлари педагог ходимларга ойлик маош тўланмаётган экан. Бу эса мутлақо нотўғри.

Қонунчиликда базавий тариф ставка деган тушунча мавжуд. Яъни, педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари унинг лавозимига, малака тоифасига ва таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Уларнинг ойлик маошлари эса базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади. Базавий тариф ставкаси ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ҳамда қонунчиликда белгиланган тариф ставкасига доимий устамаларни, шунингдек педагог ва раҳбар ходимларнинг айрим тоифалари иш ҳақига қўшилган компенсация тўловларини ўз ичига олади.

Педагог ходимнинг тариф ставкаси тасдиқлангандан кейин, уларга хамма ойда бир хил ойлик маош тўлаб берилади. У раҳбар бўладими ёки ўқитувчи бунинг аҳамияти йўқ.

Мисол учун, педагог ходимнинг базавий лавозим маоши 3 млн сўм бўлса, байрам куни ёки қўшимча дам олиш кунлари хисобига иш куни камаядими фарқи йўқ, яъни бир ойда 26 иш куни бўладими, 21 иш куни бўладими ҳар ойда шу 3 млн маош тўланиши шарт.

Фақатгина, соатбай равишда ишлайдиган ходимларга дам олиш куни маош тўланмайди. Сабаби улар фақат амалда бажарган иши учун маош олади. Дарси бор кун байрам кунига тўғри келиб қолса, ана ўша тоифадаги ўқитувчига маош ёзилмаслиги мумкин. Аммо, бошқаларга ойлик маошлар узлуксиз тўлаб борилиши керак.

https://t.me/xalqtaliminfo
16.7K viewsedited  16:40
Ochish/sharhlash
2023-04-22 19:10:25ERTAGA ONLAYN TEST!
YUTUQ: 1.000.000 SO'M!

Ertaga, 23-aprel kuni Oliygoh.uz platformasi va University of Management and Future Technologies oliygohi hamkorligida Respublika miqyosidagi keng qamrovli navbatdagi 38-onlayn diagnostik imtihonga start beriladi.

Onlayn imtihon xuddi DTM standartida tashkil etilib, barcha fanlardan kirish imtihonlari andozasidagi 5 BLOKLI test savollari taqdim etiladi.

Umumiy sovrin: 1 mln so'm
G'oliblar soni: 20 nafar
Imtihonda qatnashish: BEPUL

Ma'lumot uchun, UMFT Universiteti - xalqaro standartlar asosida IT, iqtisodiyot, moliya va biznes boshqaruvi sohalarida kadrlar tayyorlovchi Respublikadagi yirik nodavlat oliy taʼlim muassasalaridan biridir.

BLOK TEST barcha fanlardan bo'lib o'tadi. O'zingizga mos yo'nalishni tanlang:

Huquq + Ingliz tili
Ingliz tili + Matematika
Ingliz tili + Ona tili
Kimyo + Biologiya
Matematika + Ingliz tili
Matematika + Ona tili
Matematika + Fizika
Ona tili + Ingliz tili
Ona tili + Matematika
Ona tili + Tarix
Tarix + Geografiya
Tarix + Ingliz tili
Tarix + Ona tili
Biologiya + Ona tili
Biologiya + Kimyo
Kimyo + Matematika
Geografiya + Matematika
Boshqa yo'nalishni tanlash

Testning afzalliklari:

DTM standartidagi savollar
Asosiy fan + majburiy fanni tanlash
Barcha fanlardan blok test
To'g'ri javoblar tahlili
Umumiy natijalar mandati
Test yakunida barchaga sertifikat
Pul yutib olish imkoni.

Eng muhimi, test yakunida qaysi oliygohga kirishingiz mumkinligi haqida tahliliy ma’lumotlar beriladi.

Testga ro'yxatdan o'tish:
Ro'yxatdan o'tish
Ro'yxatdan o'tish
11.8K views16:10
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:47:42 O‘QITUVCHINI AYBLASHINGIZ NOO‘RIN!

Yangihayot tumanidagi 331-maktab o‘quvchi qizlari bilan sodir bo‘lgan voqeada maktab o‘qituvchilari va rahbarlarini ayblayotganlar ham uchrayapti. Janoblar, bir narsalarni hisobga olmayapsiz:

1. Voqea maktab hududida bo‘lmagan.
2. Dars payti ham bo‘lmagan.

Ko‘cha tozalashdan, uyma-uy yurib turli-tuman ro‘yxatlarni to‘ldirishdan, paxta terishdan ozod qilingan o‘qituvchi endi bolalarni kuni bilan kuzatib ham yursinmi?!.
21.9K views09:47
Ochish/sharhlash