Get Mystery Box with random crypto!

Таълим тизимини такомиллаштириш мамлакат келажаги пойдеворинин | Oʻzbekiston XDP

Таълим тизимини такомиллаштириш мамлакат келажаги пойдеворининг асосидир

Янги Ўзбекистонда таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Тизимдаги ўзгаришлар кўламини инобатга олиб, “Янги Ўзбекистонимизнинг ташриф қоғози – бу таълим” дея таъкидлаш мумкин.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида ҳам ушбу масала устувор йўналиш сифатида ўз аксини топган.

Жумладан, Мактабларни ривожлантириш Миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш мақсадида, янги мактаблар қуриш билан бир қаторда нодавлат секторини ривожлантиришга ҳам катта аҳамият қаратилган...

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган барча мақсад ва вазифалар, жумладан, таълим тизимида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақига, халқимиз бахт-саодатига хизмат қилади...

Шоҳиста Турғунова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok