Get Mystery Box with random crypto!

Инсон қадри улуғланган дастур Еттита устивор йўналишга асосла | Oʻzbekiston XDP

Инсон қадри улуғланган дастур

Еттита устивор йўналишга асосланган Тараққиёт стратегияси ва уни жорий йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да камбағалликни қисқартириш бўйича, лойиҳада ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилган.

Мазкур дастурда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор муҳим вазифалар ҳам кўзда тутилган.

Жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш, ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш;

2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиниш каби вазифалар шулар жумласидандир...

Урол Ўразбоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.
___
XDP.uz
Telegram|Facebook|Youtube|Twitter|Instagram|TikTok