Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайланган округларида сайловчилар қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги VI-62-110-14-0-К/22 сонли қарорига асосан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Умида Камилова ва Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Венера Боцманова тумандаги “Астробод” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашдилар. Учрашув чоғида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолари юзасидан депутатларга мурожаат қилишди. Кўпгина муаммоли масалалар жойида ҳал этилди ва қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.