Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.99K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 190

2022-08-26 09:11:27 Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди

Каналга уланиш:
@uzauz
12.0K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-24 14:11:42
Президент администрациясининг Назорат инспекцияси ва Ҳисоб палатасига янги раҳбарлар тайинланди

Администрация назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов тайинланди.

Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.5K viewsedited  11:11
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:49:27
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 24 август куни, соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш ва комплаенс-назорат тизимини жорий этиш бошқармаси бош инспектори Ойбек Абдуғаниев билан “Коррупциясиз жамият борми?” мавзуси юзасидан ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса
(
https://t.me/uza_uz/63868) қуйида қолдиринг.

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
11.6K views04:49
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:20:31
ДХХ Ўзбекистондан хорижга 2 млн АҚШ долларидан ортиқ валютани олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди

ДХХ томонидан Наманганнинг Косонсой туманида яшовчи ака-укалар автомашинада “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Автомашинасида бир дона полиэтилен пакетда 205.600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836.300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800.000 АҚШ доллари, жами 1.841.900 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсойда яна бир тадбиркор қўлга олинди. Унинг «Малибу» русумли автомашинасида 167.100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
16.0K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-23 17:35:25 Афғонистон билан Давлат чегарасидаги ҳодисага доир

Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида Давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.

2022 йил 21 августда Афғонистон фуқаролари томонидан Ўзбекистон Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ Пайғамбар ороли (Сурхондарё вилояти) ҳудудида юз берган ҳодиса муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда.

Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Каналга уланиш:
@uzauz
11.9K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-08-23 15:25:02
Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.

Каналга уланиш:
@uzauz
10.8K views12:25
Ochish/sharhlash
2022-08-22 21:13:39 ДХХ Чегара қўшинлари ахбороти

24 нафар Афғонистон фуқароси Давлат чегарасини бузиб ноқонуний Ўзбекистонга ўтган

2022 йилнинг 21 август куни Сурхондарё вилоятининг Орол Пайғамбар ороли ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон ҳаракатланган.

Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара қўшинлари вакилларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.

Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон Давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинди.

Ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиниши сабаб бўлгани аниқланган.

Айни пайтда Орол Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.6K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:45:28 Муродуллаев Алишер Чилонзор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди

Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.5K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:44:09 Мурадов Жаҳонгир Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди

Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.3K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-08-22 18:40:05
Чилонзор туманига ҳоким тайинланди

Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
12.0K viewsedited  15:40
Ochish/sharhlash