Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Tayinlov
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.56K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 186

2022-09-26 17:03:28
Давлатимиз раҳбари мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритишни буюрди.

Каналга уланиш:
@uzauz
4.8K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:58:33 Ўзбекистонда муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз берилиши мумкин. Президент бу бўйича Молия ва энергетика вазирликларига таклиф киритиш топшириғини берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
4.6K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:05:35 Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди

Унга кўра, энг юқори натижа қайд этган ОТМлар:

– «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети;
– Ўзбекистон миллий университети;
– Тошкент молия институти;
– Самарқанд давлат университети;
– Навоий давлат кончилик институти.

Энг қуйи натижа қайд этган ОТМлар:

– Термиз муҳандислик технология институти;
– Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
– Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
– Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
– Қарши давлат университетининг педагогика институти.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.8K viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:37:58
Президент: мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарур

Давлатимиз раҳбари ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.5K views12:37
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:03:07
Андижондан Самарқандга авиақатнов, Хива ҳамда Урганчга поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

27 сентябрдан бошлаб «Aндижон — Самарқанд — Aндижон» йўналишида мунтазам йўловчи авиақатнови йўлга қўйилди. Парвозлар ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари амалга оширилади, чипта нархлари эса «юксиз» 210 минг сўм, «юк билан» 250 минг сўмни ташкил этади.

Бундан ташқари, 28 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Андижон — Хива — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган «Андижон — Бухоро» йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди. Бунда «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поездининг ҳаракати пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума куни Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.0K viewsedited  12:03
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:07:47
Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

Марказий банк 27 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +18,15 сўм кўтарилди — 11 048,28 сўм;

1 Евро курси -111,55 сўмга тушди — 10 657,17 сўм;

1 Россия рубли +2,44 сўмга кўтарилди — 191,23 сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.9K viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:09:30 Куз-қиш мавсумида дафтарларга киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилади

23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [522-cон] қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– Ўзбекистоннинг барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

– «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

– олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 трлн сўм ажратилади, 737 км иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг км сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 млн тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.8K viewsedited  10:09
Ochish/sharhlash
2022-09-26 11:40:37
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.

Уни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.8K viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:53:24 Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.

26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10+13 гача, кундуз кунлари +22+25 гача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10+15, кундузи +22+27 бўлади.

Каналга уланиш:
   @uzauz
5.5K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:01:01
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Каналга уланиш:
   @uzauz
5.8K views03:01
Ochish/sharhlash