Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.52K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 182

2022-08-31 10:17:20 Шунингдек, хорижий давлатлардаги ОТМларга ўқишга киришга кўмаклашиш билан шуғулланувчи, Тошкент шаҳридаги МЧЖ раҳбари Қозоғистон Республикаси фуқароси билан келишган ҳолда 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 1-босқичини тамомлаганликлари ҳақидаги ҳужжатни тайёрлаб бериш эвазига ҳар биридан 15 млн. сўмдан пул маблағи талаб қилади.

Натижада, у МЧЖ ҳисоб рақамига умумий 9 млн. сўм, Қозоғистон фуқароси номига 1900 АҚШ доллари ўтказилгани тўғрисида 4 дона квитанцияларни қабул қилиб олган вақтида, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда пойтахтимиздаги нуфузли олийгоҳлардан бирининг 3-босқич талабаси 2 нафар фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Маълум бўлишича, у Қозоғистон Республикасидаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида сохта ҳужжат олиб бериб, мазкур ҳужжат орқали Тошкент шаҳридаги хусусий университетнинг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.5K views07:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:14:04
#DXX_xabari

ДХХ Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходимини қўлга олди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимлиги ходими 2 нафар фуқарони Қирғизистондаги олий ўқув юртида ўқишлари ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, сўнгра уларнинг ўқишларини пойтахтимиздаги олийгоҳлардан бирининг 2-босқичига кўчириб бериш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
5.3K viewsedited  07:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:15:02
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.3K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:31:59
Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин

— Ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий механизмини жорий этиш учун 2019 йил Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилган.

Мазкур компания очилиши Осиё тараққиёт банки билан 2019 йилда қарз битимлар доирасида амалга оширилган. Яъни компания фаолиятини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган.
Компания билан Осиё тараққиёт банки мезонларга мос келган кредитларни қайта молиялаштирилади. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади. Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади.

Бахтиёр Ражабов,
Молия вазирлиги Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори

Каналга уланиш:
@uzauz
6.1K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:52:55
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 31 август куни, соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Марказий банк масъул ходимлари иштирокида “Таълим кредити, ижара шартномаси ва ётоқхоналар ” мавзусида ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса
(
https://t.me/uza_uz/64256) қуйида қолдиринг.

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
5.1K views04:52
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:04:50
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган яна 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди

Каналга уланиш:
@uzauz
4.8K views16:04
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:39:00
#TAYINLOV

Нозим Холмуродов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
8.5K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:39:04
Озарбайжон Президенти ўзбекистонликларни мукофотлади

Озарбайжоннинг бош ахборот агентлиги – “AzerTAJ” ёзишича, бугун мамлакат Президенти Илҳом Алиев бир қатор ҳамюртларимизни "Достлуг" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганлар орасида мамлакатимизнинг кўзга кўринган маданият намояндалари Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов), Насирли Али Гейдар оглу (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли) ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев қайд этилган.

Шунингдек, “Trend” нашри Ўзбекистон халқ артисти, озар тилида ўнлаб қўшиқларни маҳорат билан ижро этган Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвонига лойиқ кўрилгани ҳақида хабар берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
3.4K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:00:39 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Президент томонидан мукофотланганлар рўйхати эълон қилинди

Тўлиқ рўйхат:

давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони;

ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

бир гуруҳ чет эл фуқароларини мукофотлаш тўғрисидаги фармон;

фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони

Каналга уланиш:
@uzauz
7.6K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 20:45:29 МУКОФОТЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/403136
6.1K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash