Get Mystery Box with random crypto!

UzA | Tezkor xabarlar

Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar U
Telegram kanalining logotibi uzauz — UzA | Tezkor xabarlar
Kanal manzili: @uzauz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.52K
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi
Asosiy telegram kanal: @uza_uz
Sayt: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•lotin yozuvida: @uzauzlot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 183

2022-08-29 20:43:32 МУКОФОТЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/403129
6.2K views17:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:15:58 Расман: Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқув жараёни 19 сентябрь санасидан бошланади

Бунга сабаб сифатида сентябрь ойида Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг олий даражадаги навбатдаги Саммити бўлиб ўтиши кўрсатилган.

Қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.6K views16:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:14:36
Президент фармони билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар:

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарход Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга - Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси;

Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга - 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
6.9K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:28:32
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига вазир этиб Азиз Воитовнинг номзоди маъқулланди

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

2022 йил 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
8.0K viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:26:52
Фарғона ва Намангандаги айрим туман ва шаҳарлар чегараси ўзгариши кутилмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисидаги «Фарғона вилоятининг Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Муҳокама жараёнида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк туманларидан жами 2,6 минг гектар ер майдони Қўқон шаҳрига, Фарғона, Қўштепа, Тошлоқ туманларидан жами 1,1 минг гектар ер майдони Марғилон шаҳрига, Фарғона туманидан 812 гектар ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилиши кутилаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, мажлисда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар ер майдонини Наманган шаҳри Давлатобод тумани таркибига ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
7.4K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:40:46
Президентимиз номзоднинг тақдимотидаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, улар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Жумладан, Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

- ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

- айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

- мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
13.2K views07:40
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:26:55
Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг кириш сўзидан сўнг Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзодини кўриб чиқишга ўтилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
10.2K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:11:27 Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди

Каналга уланиш:
@uzauz
12.0K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-24 14:11:42
Президент администрациясининг Назорат инспекцияси ва Ҳисоб палатасига янги раҳбарлар тайинланди

Администрация назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов тайинланди.

Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
14.5K viewsedited  11:11
Ochish/sharhlash
2022-08-24 07:49:27
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм каналида 24 август куни, соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш ва комплаенс-назорат тизимини жорий этиш бошқармаси бош инспектори Ойбек Абдуғаниев билан “Коррупциясиз жамият борми?” мавзуси юзасидан ОВОЗЛИ ЧАТ ўтказилади.

Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса
(
https://t.me/uza_uz/63868) қуйида қолдиринг.

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
11.6K views04:49
Ochish/sharhlash